Бугунги дунёни хоҳласангиз Хантингтон тили билан “Ахборот жамияти” денг, хоҳласангиз, Форобий айтган “Фозил одамлар шаҳри”нинг ибтидоси деб атанг. Лекин, мен бу жараёнларни янада аниқроқ қилиб, илмга асосланган табақаланиш даври, деб атаган бўлардим.

Келинг, фикрларимни асослаб берсам. Охирги тўрт-беш йилда туғилган болаларнинг ярмидан кўпи келажакда шундай касблар эгаси бўладики, у касбларнинг номланишини ҳам ҳали билмаймиз. Яъни луғатимизда бу касб номини айта оладиган сўз ҳали йўқ. Хўш, бу нима дегани? 

Яқин 10 йилликда ГМО агрономи, блокчейн тизимлари бўйича мутахассис, киберхавфсизлик администратори, киберпротез ва имплантларни ишлаб чиқувчи, маркетолог, биомуҳандис, телемедика, 3Д-дизайнер, VR дастурчи, сунъий интеллект муҳандиси, учувчисиз учиш аппарати бошқарувчиси, шу ва бошқа касбларга талабнинг ортиши кутилмоқда.

Сунъий интеллектнинг ҳаётимизга жадал кириб келиши натижасида келажакда айрим касб вакилларининг ўрнини технологиялар эгаллаши мумкин. Бунинг натижасида почтачи, кассир, саёҳат агентлиги, босма матнлар учун муҳаррир, банк офиси оператори, онлайн хизматлари операторлари, жамоат транспортида кондуктор, суғурта агенти, фотосуратчи, ҳайдовчи, таржимон, риэлтор каби касблар йўқолишини тахмин қилиш мумкин.

Касб танлаш ва малакали мутахассис бўлишда таълимнинг аҳамияти катта бўлади. Мени хавотирга солаётган жиҳат шуки, БМТнинг давлатлар таълим даражаси индексида юртимиз 2022 йилда 191 давлат орасида саксонинчи ўринда турибди.

Ваҳоланки, 2020 йилги кўрсаткичларда етмиш биринчи ўринда эдик. Бу умумий рақамларга қараб наҳотки болаларимизнинг билим чўққиларини эгаллашга бўлган иштиёқи йилдан-йилга сўниб бораётган бўлса, деган ўй безовта қилади.

Менимча, биз бундай нохуш ҳолатларнинг тўпланиб бориши ҳақида тизимли ўрганишлар олиб бориб, зудлик билан ечимлар ишлаб чиқишимиз керак. 

Ҳали бу ҳаммаси эмас. Агар мақола аввалидаги фикрлардан келиб чиқсак, яқин келажакда пайдо бўладиган касблар эгалари, ўша соҳа мутахассислари бизда бўлмайди. Натижада хориждан ишчи кучи олиб келишга мажбур бўламиз. Ўзи шундоқ ҳам ҳозирги кунда йилига 600 мингдан 900 минггача ёшларимиз меҳнат бозорига кириб келаяпти. Аммо уларнинг билим ва малакаси борасида бундай дея олмаймиз. Бизга киракашлар, кассирлар, чилангарлар, официантлар, раққосалар, қассоблар эмас, юксак технологиялар билан ишлайдиган мутахассислар керак.

Ҳозирда анъанавий ишлаб чиқариш ҳам (масалан, тўқимачилик, қандолатчилик фабрикалари) ялпи ички маҳсулотни унчалик ҳам ошириб бера олмайди. Шу сабабли, ҳозирда ишлаб чиқариш эмас, ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш даражасига кўтарилиш ҳақида ўйлашимиз лозим.

Қандай қилиб, дейсизми? Янги технологияларни жорий қилиб, билимни сотиш орқали. Содда қилиб айтганда мияни ишлатиш орқали. Келинг, порлоқ ва ёрқин келажакка эгалиги бугунданоқ кўриниб турган мутахассисликларни бирма-бир кўриб чиқсак.

Яқин келажакда тирик организмларга асосланган схемалар ривожланиш босқичига кирмоқда. Бионика фани истиқболлари кўринмоқда. Юртимизда бу соҳа мутахассисларини тайёрлашга киришиш зарурияти кўндаланг бўлиб турибди. Ва уни зудлик билан ҳал қилиш зарур. 

Нанотехнологиялар ёки “нано” префикси қўшилган барча соҳалар. Тиббий асбоблар – дори воситаларини юбориш тизимларидан сунъий органларгача ишлаб чиқара олувчи Ген инженерияси мутахассислари. Дастурчилар, логистиклар, аудитлар, робототехника соҳаси бўйича ҳам шундай дейиш мумкин. 

Яна бир жиҳат борки, у ҳам бўлса, билим – моддий ва номоддий бойлик яратиши зарур, деган принципга қатъий амал қилиш, илм-фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни яратиб, илмдаги янгиликларни ишлаб чиқаришга зудлик билан жорий қилишни таъминлаш зарур. Бунинг учун ишлаб чиқариш ва илм-фанни боғлаб турадиган бўғин – технологлар сафини кенгайтириш зарур.

US economic growth outpaces increasing energy consumption across all  sectors. [OC] : r/dataisbeautiful

Ушбу диограммада АҚШда 1950-2010 йиллар кесимида ЯИМ(ялпи ички маҳсулот) ўсиши кўрсатилган.  Кўриб турганингиздек, 1980 йилларгача энергия ресурслари ўсар экан, яшил рангдаги ЯИМ ҳам ўсишда давом этган. Бироқ, саксонинчи йиллардан сўнг энергия ишлаб чиқаришдаги пасайишни, ЯИМнинг эса шитоб билан ўсиб боришини кузатиш мумкин. Бу натижага эришишда мамлакатнинг технологик ривожланиши асосий омил бўлиб хизмат қилган. 

Ана шу мантиқдан келиб чиққан ҳолда кўпроқ билимга ва технологияга асосланган тараққиёт йўлига чиқиб олиш ҳозирги давр талабидир. Шу боис, Президентимиз томонидан аниқ фанлар мутахассисларини тайёрлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. “Эл-юрт жамғармаси” томонидан кўпроқ техник-технологик соҳа мутахассисларини, инженер ва муҳандисларни тайёрлашни ташкил қилиш топшириғи берилди.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида 2 мингга яқин ёшларнинг хорижда замонавий билим ва тажрибаларни мутлақо бепул ўзлаштириб қайтишларига имкон яратилди. Ёшларнинг хорижда ўқишлари учун Жамғарма томонидан 2021 йилда 350 та, 2022 йилда 480 та, 2023 йилда 500 та ўрин ажратилган бўлса, бу кўрсаткични 2026 йилга бориб 700 ўринга етказиш мақсад қилинган.

Бу рақамлар ортида қанча маблағ турганини тасаввур қилиш учун БМТ статистикасига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Сўнгги бор 2022 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунё мамлакатлари орасида Ўзбекистон таълимга маблағ сарфлаш кўрсаткичи бўйича 18 - ўринни эгаллаган. Яъни, таълимга харажат мамлакатимиз ЯИМнинг 20,5 фоизини ташкил қилган.

Шуни айтиш лозимки, дунё бундан кейин бошқача “ўйин қоидалари” билан ривожланади. Ҳарбий куч-қудрат, аҳоли сони, ер ости ва ер усти табиий бойликлари аҳамияти йўқолади. Асосий ўринга билим ва унинг натижасида ишлаб чиқарилаётган технология чиқади.

Маъруфжон Жумаев, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси

масъул ходими. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси касблар келажак касблари бўлади?