Юртимизда баҳор нафаси сезилаётган бўлсада, тоғли ҳудудларда совуқ ҳаво ҳарорати ҳамон сақланиб турибди. Шу сабабдан “Зомин” миллий табиат боғи ходимлари томонидан Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши билан ҳамкорликда биотехник тадбирлар ўтказиш давом этмоқда.

“Зомин” миллий табиат боғининг умумий майдони 23 минг 429 гектардан зиёд бўлиб, шундан 15 минг 622 гектари қўриқхона, 7 минг 739 гектари рекреацион зона, 68 гектарини ўрмон хўжалиги ташкил этади ва 24 та кварталдан иборат.

Бугунги кунда мазкур Миллий табиат боғида 282 турдан ортиқ умуртқасиз ҳайвонлар, 30 турдан ортиқ сут эмизувчилар, 100 турдан ортиқ қушлар, 14 турдан ортиқ судралиб юрувчилар, 2 турдаги сувда ва қуруқликда яшовчи ҳамда 1 турдаги балиқлар синфига мансуб бўлган жонзодлар ҳаёт кечиради. Эътиборлиси, ушбу жонзодларнинг деярли барчаси боғ ҳудудида қишлайди.

Тунда ҳаво ҳароратнинг совиб кетиши натижасида озуқа излаб чиққан ҳайвонларнинг яшаши ва озиқланишида қийинчиликлар юзага келиши шубҳасиз.  

[gallery-16261]

– “Зомин” миллий табиат боғида табиатни ва ҳайвонларни асраш мақсадида биотехник тадбирлар ташкил этиб турилади, – дейди Миллий табиат боғи директори ўринбосари Ҳусниддин Ҳазратқулов. – Бундан кўзланган асосий мақсад қишли-қуровли совуқ кунларда озуқа, ем-хашак топа олмаётган ҳайвонлар совуқ кунларни беталафот ўтказишлари учун уларни зарур, дон-дун, ем-хашак ва озуқа билан таъминлашдан иборатдир.  

2023 йилнинг декабрь ойи ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир неча бор худди шундай биотехник тадбирлар ташкил қилиниб, ҳайвонлар ҳамда қушлар учун қўшимча озуқа манбалари яратилди. Биотехник тадбирларда ҳайвонларнинг миграция йўлаклари ҳам таҳлил қилинади.  Ҳозирги вақтда Миллий боғ ҳудудида Сибир тоғ эчкиси, ёввойи тўнғиз, қуён, тоғ силовсини, бўри, тулки каби ҳайвонлар фаол ҳаёт кечирмоқда.    

Ҳудудларнинг барчасида ҳайвонот оламини муҳофаза этиш ва кузатиб бориш учун 15 дона фото-қопқон ўрнатилган бўлиб, мунтазам мониторинг қилиш имкони яратилган.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I_WuVJT7Ohw" title="Tabiat va hayvonot olami inson eʼtiboriga muhtoj" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Биотехник тадбирлар учун маблағ асосан Миллий боғнинг ўзи ишлаб топган маблағлари ҳисобидан қопланади. Боғ ҳудудида биотехник тадбирлар фақат қишда эмас, йилнинг тўрт фаслида ҳам ўтказиб борилади. Сабаби ўсимликлар вегетацияси даврида наботот олами ҳаётида юз берадиган салбий оқибатларга ҳам қарши курашиш талаб этилади.Ушбу Миллий табиат боғида шифобахш ўсимликларнинг 1216 тури мавжуд ва уларнинг 100 дан зиёди нодир доривор ўсимликлар саналади.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео,сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиат ва ҳайвонот олами инсон эътиборига муҳтож (+видео)