Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан мактабдан ташқари таълим тизимида олиб борилаётган ишлар сарҳисобини акс эттирувчи “Баркамоллик баҳори” биринчи ҳисобот концерт дастури ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Фарҳод Боқиев ёш авлоднинг билим олишга бўлган иштиёқи янгиланаётган Ўзбекистонимизда Учинчи Ренессанс  пойдеворини яратишда асосий омил бўлишини таъкидлади.  

“Баркамоллик баҳори” ҳисобот концерти Тошкент шаҳридаги барча “Баркамол авлод” болалар мактабларида 3 босқичда ўтказилиб,  уларда минг нафарга яқин ўқувчи-ёш иштирок этди. Ижроси энг яхши деб топилган жамоалар, ёш истеъдод соҳиблари “Баркамоллик баҳори” биринчи ҳисобот концерт дастурида иштирок этиш учун саралаб олинди.  

Бугунги кунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 219 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсатиб, улардаги  мавжуд  11 минг 145 та тўгаракда 327 минг нафардан ортиқ ўқувчи билим ва касб-ҳунар ўрганиб келмоқда.  

–  Болаларни “Баркамол авлод” мактабларига жалб этиш билан бирга, тўгараклар фаолияти, уларнинг мазмунини янада яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда, – деди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бўлим бошлиғи ўринбосари Баҳромжон Аминов. – Шу билан бирга, мактаблардаги тўгарак раҳбарларининг касбий малака ва маҳоратини ошириш, “Баркамол авлод” мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича ишлар қилинмоқда.  

 Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баркамоллик баҳори” биринчи ҳисобот концерти бўлиб ўтди