Бугунги кунда аҳолининг ўсиши ва саноатнинг жадал ривожланиши туфайли глобал энергия истеъмоли муттасил ўсиб, энергия манбаларида муаммолар юзага келди. Шу сабабли олимлар ўртасида янги ресурсларни олиш ва мавжудларини янада юқори самарадорлик билан кенгайтириш йўллари тўғрисида мунозаралар кучаймоқда.

Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти олимлари ҳам наноматериаллар асосидаги органик ва перовскит қуёш элементлари яъни муқобил энергия манбаларини яратиш борасида тадқиқот олиб бормоқда. 

– Бугунги кунда биз конденсирланган муҳитлар оптикаси лабораториясида иккита асосий йўналиш, органик қуёш элементлари ҳамда перовскит қуёш элементлари устида иш олиб боряпмиз, – дейди Ион-плазма ва лазер технологиялар институти етакчи илмий ходими Илҳомжон Тожибоев. – Барчамизга маълумки, кремний асосида анъанавий қуёш элементларини тайёрлаш технологиясининг қийинлиги, юқори температура ва вакуумда, ўта тоза шароитда ишлаш зарур бўлгани учун бугунги кунда қуёш элементларининг нархи анча қиммат бўляпти. Улардан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг таннархи нисбатан юқори. Шу сабабли бутун дунё олимлари қуёш элементларидан ишлаб чиқиладиган электр энергияси таннархини камайтириш учун перовскит ва органик қуёш элементларини амалиётга жорий қилишга ҳаракат қилишмоқда. 

АҚШ олимларининг ҳисоб китобларига кўра, агар замонавий перовскит элементлари бир йил барқарор ишлаб берадиган бўлса, уларнинг ишлаб чиқарадиган электр энергияси бошқа турдаги электр генерациялардан таннархи 2-3 баробаргача кам бўлиши мумкин. 

Станфорд университети олимлари роботлаштиролган қурилма ёрдамида олган пераскит панелларини 1 кв.метри таннархи 2.7 доллар тенглигини аниқлади. Кремний асосидаги қуёш элементларининг таннархи эса 50-100 доллар атрофида бўлади. 

Шу сабабли бутун дунёда пераскит қуёш элементлари устида жадал тадқиқот олиб бориляпти. Ўзбекистонда ҳам шу йўналишда изланишлар бошланган. Хусусан, олимлар томонидан лабораторияда перовскит – органик қуёш элементларининг структураларини олиш, уларнинг спектрал, оптик энергетик хусусиятлари ўрганилмоқда. 

2022 йилдан лабораторияда Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорликда Истиқболли перовскитли қуёш элементларида энергия алмашиниши ва зарядларнинг фото мажбурий миграцияси жараёнларини ўрганиш бўйича 5 йиллик фундаментал лойиҳа бошланган. 

– Ушбу лойиҳа бошлангач 2022-2023 йилда яхши ютуқларга эришдик, – дейди Ион-плазма лазер технологиялар институти лаборатория мудири, физика-математика бўйича фалсафа доктори Вахобжон Қувондиқов. – Яъни мукаммал, яхши перовскит структураларни олиш, улардаги зарядлар алмашинув жараёнларини тадқиқ қилишга бағишланган бутун дунёда тан олинган 6 та журналда мақолаларимиз чоп этилди. Ундан ташқари лабораториямиз олимлари Хитойнинг Сиань шаҳридаги Шимоли-ғарбий политехника университети олимлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиб, бир қанча ютуқларга эришиб қайтишди. 

– Хўш, ушбу тадқиқотнинг қандай фойдали тарафлари мавжуд?  

– Тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқиладиган органик қуёш элементлар бир қанча афзаллик томонларига эга бўлиши билан дунё олимларининг диққатига сазовор бўлмоқда. Хусусан, органик қуёш элементларининг энг устун томонлари, бу унинг эгилувчанлиги бўлиб плёнка шаклида ишлаб чиқарилиши ҳисобига уни ҳар қандай юзага, мисол учун уйнинг деразасига ёпиштириб қўйиш ёки кўчадаги ойнали бекатларга ёпиштириш орқали бекатнинг ўзини электр энергия билан таъминлаш мумкин. Яна бир устун томони, қуёш элементи органик моддалардан фойдаланиб ишлаб чиқилганлиги туфайли хизмат вазифасини бажариб бўлгандан кейин уни табиатга зарар етказмасдан утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш имкониятлари мавжуд. Ҳозирги изланишлар асосан унинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган, – дейди В.Қувондиқов. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0zyWZ4EVR6Y" title="Muqobil energiya manbalarini yaratish ustida tadqiqot olib borilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, Н.Абдувоитов(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқобил энергия манбаларини яратиш устида тадқиқот олиб борилмоқда (+видео)