Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жарима суммасининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-39 сон Фармони қабул қилинди. 

Унга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи (аввал 100%)ни ташкил этади. 

Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар (227 прим 1-модда) учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади. Ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасида кўзда тутилган жарима миқдори соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизига камайтирилди