“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланган.
Банк олдида турган янги устувор йўналишларни сифатли амалга ошириш учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Россия Федерациясининг Сбербанк корпоратив университети ва Сбергиле мутахассислари билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилди.

Хусусан, биринчи босқичда банкнинг 30 нафар раҳбар ходимлари учун бизнес юритишни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, ўзгаришларни бошқариш, чакана хизмат турларини ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, HR тизимини такомиллаштириш ва автоматлаштиришда Agile методларини қўллаш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

2024 йилнинг февраль ойида ўқувларда иштирок этган раҳбар ходимларни хорижий тажриба билан таништириш мақсадида Россиянинг етакчи банкига сафар уюштирилди.
Иккинчи босқичда Сбергиле тажрибали мутахассислари кўмагида банк ходимларининг биринчи босқич давомида олган билимларини амалиётда қўллаш учун “AGILE” жамоаси билан биргаликда 6 ой давомида амалий чора-тадбирларни бажариш белгиланган.

ЎзА