Бу маълумот Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Ойбек Ҳамроевнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим этилган 2023 йилда экспорт ва инвестицияларни жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилдаги режалар тўғрисидаги ҳисоботида қайд этилди.

Ҳисоботда келтирилишича, 2023 йилда хорижий инвестициялар жалб қилинган лойиҳалар доирасида 632 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилган ва ўсиш суръати 2022 йилга нисбатан 121 фоизни ташкил этган. Ўзлаштирилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг энг кўпи Хитой (58 фоизи) ва туркиялик (15 фоизи) инвесторлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўтган йили хорижий инвестициялар иштирокидаги, умумий қиймати 529,1 миллион доллар бўлган 15 та йирик лойиҳа ишга туширилди ҳамда 2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. 

Вилоятда 2024-2026 йилларда хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган 64 та лойиҳа шакллантирилди. Ушбу лойиҳалар доирасида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши жорий йилда 1,1 миллиард долларга етказилади. Биргина январь ойида қарийб 94 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. 

Қайд этилишича, жорий йилда хорижий брендларни олиб келиш ҳамда вилоятда амалга оширилиши кўзда тутилган йирик инвестиция лойиҳаларига хорижий ҳамкорларни жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Мисол учун, Булунғур туманида хорижий брендлар асосида кетчуп ва соус ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Шунингдек, бу йил вилоятдан 640 миллион доллар қишлоқ хўжалиги ва 260 миллион долларлик саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш режалаштирилган. Бу орқали 2023 йилги кўрсаткич 154 фоиз ўсишига эришилади. Ушбу мақсадга эришиш учун 50 дан ортиқ янги корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади ва цемент, арматура, жийда, сантехника фитинглари, прут ва коллекторлар, мис кабеллари, товуқ панжаси ҳамда ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари экспортга чиқарилиб, уларнинг ҳажми 20 миллион долларга етказилади. 

Шунингдек, Венгрия, Хитой, БАА ва АҚШ каби давлатларда савдо уйлари ташкил этилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 1,1 миллиард долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилади