Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Улуғбек Аслонович Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Хамдамов тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳри прокурори лавозимида ишлаб келган. Бухоро вилояти прокурори вазифасида ишлаб келган Маҳмуд Истамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.