Пара дзюдочиларимиз Германияда шоҳсупага кўтарилди
Германияда пара дзюдо бўйича “IBCA” халқаро Гран-при турнири ўтказилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида тўрт нафар полвонимиз баҳсларга кирди.
Вазни 73 кг. бўлган пара дзюдочилар баҳсида J-2 классида финалга қадар барча рақибларини енгган Феруз Саййидов кумуш медални қўлга киритди. Ушбу вазндаги яна бир вакилимиз Учқун Қурбонов эса бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, ушбу классда беллашган Шерзод Намозов ва Кумуш Хўжаева ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА