Жаҳонга донғи кетган Оксфорд, Кембриж университетлари, дунёнинг энг йирик музейлари жойлашган Шимоли-ғарбий Европадаги Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги пойтахти – Лондон.

Тарихан шаклланган ва миллий жиҳатдан ҳар хил 4 маъмурий-сиёсий ҳудуд – Англия, Уэльс, Шотландия ва ушбу юртга ёндош ороллар гуруҳи (Мэн ва Норманд ороллари мустақил маъмурий ҳудуд ҳисобланади) ва Шимолий Ирландиядан иборат.

Буюк Британия – конституцион монархиядавлатни қирол (қиролича) бошқаради. Мамлакатнинг конституцияси йўқ. 1215 йилдаги Буюк эркинлик хартияси, “Хабеас корпус” акти (1679), Вестминстер статути (1931), Халқ вакиллиги тўғрисидаги акт (1969) ва бошқа муҳим парламент ҳужжатлари қомус вазифасини ўтайди.

Қонун чиқарувчи ҳокимият – қирол (қиролича) ва икки палатали парламент (Лордлар ва Жамоалар), ижро этувчи ҳокимият Бош вазир бошчилигидаги ҳукумат (Вазирлар Маҳкамаси). Бош вазирни қирол (қиролича) тайинлайди. Ҳукумат парламент аъзоларидан таркиб топади. Буюк Британия таркибидаги Англия, Уэльс ва Шотландия ўз суд тизими, маҳаллий бошқарув органига эга.

Буюк Британия маориф тизими тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Мажбурий бошланғич ва тўлиқсиз ўрта таълим 5-16 ёш болаларни қамраб олади. Ўқувчиларнинг 65 фоизи 16 ёшдан кейин таълимни коллеж, университет ва бошқа олий ўқув юртлари, марказларида давом эттиради. Буюк Британияда 79 университет, 40 дан зиёд политехника коллежи бор.

Энг кадимги олий ўқув юртларидан бири Оксфорд университети 1096 йил ташкил этилган. Маргарэт Хильда Тетчер, Буюк Британиянинг 71-Бош вазири Льюис Керролл, инглиз ёзувчиси, математик, мантиқчи, файласуф ва фотограф Чарльз Лутвиж Дожсон (“Алиса мўъжизалар дунёсида” асари муаллифи), таниқли инглиз физиги Стивен Хокинг каби мазкур дорилфунун битирувчилари орасида 28 нафар Бош вазир ҳамда дунёнинг кўплаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари бор. 70 дан ортиқ Нобель мукофоти совриндори, 3 нафар Фильд медали (Fields Medal) ва 6 нафар Тьюринг мукофоти совриндорлари Оксфорд университетида ишлаган ёки таълим олган. Университет битирувчилари 160 марта Олимпиада медалини қўлга киритган.

Яна бир йирик университет – Кембриж 1209 йилдан фаолият юритади. Бу ерда Исаак Ньютон ва Жеймс Максвелл, Чарльз Дарвин ва лорд Кельвин, Пол Дирак ва лорд Рейли, Бертран Расселл ва Эрнест Резерфорд каби даҳолар таҳсил олган ёки ишлаган. 120 дан зиёд Нобель мукофоти совриндори, 11 та Фильд медали совриндори, 7 нафар Тьюринг мукофоти совриндори, 14 Бош вазир ҳаёти у ёки бу даражада Кембриж билан боғлиқ. Олийгоҳ битирувчилари 194 бор Олимпиада медалига сазовор бўлган.

Британия музейи  жаҳондаги энг йирик музейлардан бўлиб, Лондонда жойлашган. 1753 йил асос солинган мазкур Европадаги илк давлат музейи 1759 йил ишга тушган.

Британия музейида асосан Британия ороллари ибтидоий даврига оид санъат асарлари, Миср ва Месопотамия ҳудудидан топилган Розетта тоши, Ур шаҳри обидаларига бевосита дахлдор буюмлар, Юнонистон ва Қадимги Рим санъати намуналари – Парфенон ҳайкаллари, Галикарнас мақбараси, ваза ва нақшли тошлар, Европа, Осиё, Африканинг Ўрта асрларга мансуб ёдгорликлари – Бенин бронзаси, Араб, Эрон, Узоқ Шарқ кулоллик буюмлари, расм, гравюра, танга, медаллар тўпланган.

Этнография бўлимидан Африка, Америка, Океания ва бошқа халқлар маданий ёдгорликлари ўрин олган. 1440 йил Муҳаммад Жўқий томонидан кўчирилган, 31 миниатюра билан безатилган Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си, XVI аср иккинчи ярмида қоғозга туширилган “Бобурнома”миз қўлёзмаси, 1877 йил Амударё соҳилидан топилган Амударё хазинаси каби кўҳна диёримиз билан алоқадор бебаҳо ёдгорликлар шу музейда сақланади. Британия музейи кутубхонасида 7 миллиондан ортиқ китоб, тахминан 105 минг қўлёзма, 100 минг хартия (қўлёзма ҳужжат) ва ёрлиқ, 3 мингдан зиёд папирус бор.

Англияда, шунингдек Миллий галерея (1824), Тейт галереяси (1897), Шотландия Кироллик музейи (1854) сингари йирик музейлар мавжуд.

Буюк Британия оммавий ахборот воситалари бой, ранг-баранг ва узоқ тарихга эга. Радио эшиттиришлари 1922 йил, телевидение кўрсатувлари 1936 йилдан эфирга берилади. Қиролликда 400 га яқин радиостанция, 180 га яқин асосий ва 400 дан кўп ёрдамчи телестудия фаолият кўрсатади.

Британиянинг етакчи радио эшиттириш ва теле кўрсатув корпорацияси “British Broadcasting Corporation” – Би-би-си 1922 йил ташкил этилган.

Табиийки, мамлакатда кўплаб машҳур газета ва журналлар чоп қилинади. Масалан, “Посбон” (Guardian) кундалик газетаси 1821 йилдан чиқа бошлаган. “The Guardian”нинг хорижда иккита онлайн филиали бор. Шунингдек, “Кундалик почта” (Daily Mail, 1896), “Кундалик юлдуз” (Daily star 1978), “Вақт”  (Times, 1785) каби кундалик газеталарни ҳам бутун дунёда ўқишади. 1932 йилдан буён нашр этиладиган “Аёл” (Woman) хотин-қизлар суратли ҳафтаномаси ва яна бир нечта электрон нашр мавжуд.

Англиядаги етакчи ахборот агентлиги – ички ахборотни тўплаш ва оммалаштиришга ихтисослашган “Матбуот ассоциацияси” (Press Association)га 1868 йил асос солинган. 26 нафар акциядорга эга Медиа гуруҳи хусусий компаниянинг бир қисми бўлиб, аксарияти миллий ва минтақавий газета нашриётларидир.

Халқаро ахборот тарқатишга ихтисослашган дунёдаги энг йирик ахборот агентлиги – Рейтер (Reuters)га 1851 йил Лондонда Пол Жулиус Рейтер томонидан асос солинган. Дастлаб Рейтернинг асосий даромад манбаи бошқа ноширларга янгилик тарқатиш бўлган, ҳозир эса жамоа ривожланган ахборот тизими воситасида молия ва товар бозори таҳлилий ҳисоботидан тушадиган фойданинг 90 фоиздан кўпини олади. Ушбу агентлик дунёдаги аксарият ахборот нашрларини ўз ахборот ресурсига обуна қилгани билан ҳам машҳур. Рейтер учун 91 мамлакатда 14 000 дан ортиқ ходим ишлайди, уларнинг 2300 нафари журналист, фотомухбир ва видео оператор. Хориждаги жами 197 бюроси билан Рейтер дунёдаги энг ишончли ахборот манбаларидан бирига айланган бўлиб, “Bloomberg”, “Dow Jones”, “Factiva” ва “ISI Securities” каби молиявий маълумот провайдерлари билан рақобатлашади.

Дунёдаги энг қадимги радиоэшиттириш корпорацияси саналган ВВС (British Broadcasting Corporation) Буюк Британиядаги радио, интернет ва телекўрсатув мажмуаси халқаро эшиттиришларни ўн йил ўтиб, 1932 йил узата бошлаган. Европада электрон режимда эшиттириш бера бошлаган (1967) ҳамда телематн (1974) ва сунъий йўлдошни реле сифатида ишлатган  (2003) илк ахборот агентлиги ҳам айнан шу.

Компания Буюк Британияда иккита эшиттириш, учта симли, сунъий йўлдош ва рақамли каналга эга. 14 та миллий рақамли радиостанцияси, бир неча интернет сайти, 40 тага яқин журнали мавжуд.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 февраль – Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги билан дипломатик муносабат ўрнатилган кун