Самарқанддаги конгресс марказида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенцияси (CMS COP14) иштирокчилари конференцияси 14-йиғилиши якунланди.

Қарийб бир ҳафта давом этган форумда мазкур конвенцияга аъзо 130 дан ортиқ давлат вакиллари, вазирлар, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирок этди.  

Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта Ўзбекистон мезбонлигида ўтказилган тадбирда кўчиб юрувчи ҳайвонларни асраш, уларнинг кўпайиши учун шарт-шароит яратишда дунё давлатларининг роли муҳокама этилиши баробарида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP), Глобал экологик жамғармаси, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва бошқа ташкилотлар, лойиҳалар фаолияти таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.  

Умуман, ҳафта давомида юздан ортиқ масалалар муҳокама этилди.

Форум якунлари бўйича бир қатор халқаро ҳужжатлар қабул қилинди, мавжудларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, қор қоплонини асраб-авайлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Ўзбекистон ва  Қозоғистоннинг манул мушугини кўчиб юрувчи турларни сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 2-иловасига киритиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов раислигида ўтган “CMS COP14”нинг якуний ялпи мажлисида “Табиат чегара билмайди” шиори остидаги форум муваффақиятли ўтгани таъкидланди.

Кўчиб юрувчи ҳайвонларни асраш бўйича конвенция иштирокчилари конференцияси 14-йиғилиши давомида кўриб чиқилган ҳужжатлар тасдиқланади. Шунингдек,  форум қўмитаси кўчиб юрувчи турлар бўйича Самарқанд стратегик режасини кўриб чиқди ва қабул қилди.

Тадбирлар доирасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий давлатлар делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан муҳим келишув ва шартномалар имзоланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“COP14”: Самарқанд стратегик режаси қабул қилинди