Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, илмий фаолиятга жалб этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар натижасини олима аёлларнинг фанга қўшаётган ҳиссасидан ҳам билиш мумкин. 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон олима аёлларининг халқаро майдондаги ўрни” мавзусидаги форумда фан ва техниканинг турли йўналишларида илмий-тадқиқот олиб бораётган олима аёлларнинг амалга ошираётган илмий лойиҳалари натижалари ва халқаро даражадаги ютуқлари муҳокама қилинди. 

Форум доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти билан шуғулланиб ўз қобилиятини намоён этаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари тарғиб қилинди. 

Бундай тарғиботлар эса олима, ўқитувчи, ихтирочи, муҳандис, лойиҳачи, дастурчи, шифокор, фармацевт аёллар ҳамда талаба қизлар орасида соғлом рақобат муҳити яратилишига хизмат қилади. 

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон олима аёлларининг халқаро майдондаги ўрни