Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан адабий анжуман бўлиб ўтди.

“Орзу қилдим вафо аҳлин кўрай деб..” мавзусидаги маънавий-маърифий, адабий-бадиий кечада навоийшунос олимлар, тадқиқотчилар, талаба-ёшлар, ўқувчилар иштирок этди.      

Кечада таъкидланганидек, Алишер Навоийдек буюк зотлар неча асрлар ўтса ҳамки, инсониятни яхшиликка, маънавий-ахлоқий камолотга ундаб келаётгани билан наинки миллатимиз, балки башарият учун ҳам ғоят қадрлидир.  

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоеванинг фикрича, ушбу зиё масканида аллома ижодини халқимизга, айниқса, ёшларга тобора яқинлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Унинг беш достони электрон аудио варианти яратилди. Нодир ва алоҳида қийматга эга нашрлар бўлимида Навоий ижодига мансуб асарлар, мутафаккир бобомиз замонида кўчириб ёзилган хаттотлик намуналари ҳам сақланади.  

[gallery-15817]

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Қаҳрамони, заҳматкаш навоийшунос олима Суйима Ғаниева ўз шахсий фондини ушбу кутубхона тасарруфига ўтказган экан. Бугун Навоий ижодини ўрганиш  истагидаги  тадқиқотчилар, олимлар, кутубхонага келган китобхонлар ушбу фонддаги материаллардан бемалол фойдаланиши учун зарур шароитлар яратилган.      

– Нима учун Навоийга қалбимиз билан бу қадар интиламиз? – деди филология фанлари доктори Гулбаҳор Ашурова. – Сабаби, ул зот ўз ижоди, бебаҳо мероси, ўлмас ғоялари, ибратли ишлари, саховати, юртпарварлиги, халқпарварлиги билан наинки тарихни, балки келажакни мунаввар этиб турибди. Навоий ижодидаги уч жиҳатга асосий эътиборни қаратмоқчи эдим. Биринчидан, улуғ аллома каттами, кичикми, бойми ёки ғарибми, чиройлими ёки хунук, энг аввало инсонни севди, уни ҳурмат қилди. Иккинчидан, Навоий ижодида ахлоқ жуда мукаммал, бетакрор тарзда ёритилган. Учинчидан, аллома шоир асарларида комил инсон ғояси устувор. Шу сабабли ҳам Навоий асарлари ўлмасдир. Шоир бобомиз туркий тилни дунё адабиётига, жаҳон минбарига олиб чиқди.  

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Соҳибахон Умарованинг фикрича, Ҳирот адабий муҳитида кўплаб асарларнинг яратилишига Алишер Навоийнинг бевосита ва билвосита таъсири бўлди. Хусусан, Абдураҳмон Жомий бир қатор асарлари Алишер Навоийнинг дўстона муносабати билан юзага келди.  

Адабий кечада Алишер Навоий ҳаёти, ижоди, ибратли фаолиятига  оид видеоролик намойиш этилди. Талаба ва ўқувчи ёшлар шоир ғазалларидан намуналар ўқиди. Тадбирда энг билимдон иштирокчи болаларга китоблар совға қилинди.  

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров(сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Орзу қилдим вафо аҳлин кўрай деб...”