Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят масъуллари Хитой делегацияси вакиллари билан суҳбатлашди.

Хитойнинг “Xinjiang Lihua Group Co., Ltd” компанияси вакиллари томонидан Ўзбекистон иқлим шароитида пахта етиштириш технологияси бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Инвестицион ҳамкорлик режасига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги 30 минг гектар ер майдонида юқори сифатли пахта навлари етиштириш, пахта илмий-технологик марказини қуриш таклифлари илгари сурилди.  

Бунинг учун хитойлик ҳамкорлар томонидан 300 миллион доллар миқдорида сармоя киритиш мўлжалланмоқда. Хусусан, интеграциялашган пахта етиштириш лабораториясини ташкил этиш, аввало, вилоятда 200 гектар ерда пахта тажриба майдонини барпо этиш зарурлиги таъкидланди. Бунда ҳудуднинг инфратузилмасини яхшилаш, техникалар билан таъминлаш, суғориш технологиялари билан боғлиқ ишлар учун киритиладиган сармоялар ҳам муҳокама этилди.

Лойиҳани жорий йилдан бошлаб амалга ошириш режалаштирилмоқда.  

Таъкидлаш лозимки, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожида пахта-тўқимачилик кластерларининг роли жуда катта. Кластерлар пахта хомашёсини етиштиришдан тортиб то уни чуқур қайта ишлашгача бўлган жараёнларда инновациялардан унумли фойдаланмоқда. Галдаги вазифа эса соҳада ривожланган давлатлар тажрибасини янада оммалаштиришдир.

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой тажрибаси бўйича пахтачилик кластери ташкил этилади