Бокс бўйича Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ринг эгаларининг ишончли ғалабаси билан якунланди. Жиззахлик ёш боксчилар ушбу мамлакат чемпионатининг 5 та олтин ва 3 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Рингда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ёшлари ўртасида 13 та вазн тоифасида қизғин ва муросасиз жанглар бўлиб ўтди.  

–Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эга бўлганимдан жуда хурсандман ва бунинг учун мени ҳар томонлама қўлла-қувватлаб турган ота-онам, машғулотларимга алоҳида эътибор қаратган мураббийларимдан миннатдорман, – дейди 60 килограмм вазин тоифасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган ва турнирнинг “Энг яхши боксчи”си номинацияси сохиби бўлган жиззахлик Мироншоҳ Норқосимов. – Айниқса, ушбу мусобақада ўзбек боксининг тирик афсоналари икки карра жаҳон чемпиони ва Токио Олимпиадаси совриндори Баҳодир Жалолов, Рио Олимпиадаси олтин медали сохиби Фазлиддин Ғоипназаров, икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев, Рио Олимпиадаси финалчиси Бектемир Мелиқўзиев, қитъа чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов ҳамда Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, қитъа ва Осиё ўйинлари ғолиби пахтакорлик Бобо-Усмон Ботуровнинг биз ёш боксчиларнинг жангини томоша қилгани ёдимда сақланиб қолади.  

Чемпионат финалида пойтахтдан 6 нафар, Бухоро ва Жиззахдан 5 нафардан, Тошкент ва Андижондан 4 нафар ёш боксчилар финалда учрашди. Финалга чиққан жиззахлик боксчиларнинг барчаси рақиблари устидан ишончли ғалабага эришиб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазаввор бўлиб ва чемпионатнинг “Энг яхши жамоа”си деб топилди.  

[gallery-15674]

Иккинчи ва учинчи ўринлар Тошкент ва Андижон вилоятлари ёшлар терма жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга мукофотларни Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Сакен Пўлатов топширди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик боксчилар Ўзбекистон чемпиони