Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вице президенти Сачико Имото ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилинди.

Ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат юртимиз делегацияси хорижнинг илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида Япония давлатида бўлиб турибди.

Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, JAICA билан биргаликда қиймати 200 миллион долларига тенг “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳаси юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.  

Томонлар лойиҳа ҳужжатларининг якуни ва амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишди. Шунингдек, мутахассисларнинг кунчиқар юртда малакасини оширишни кўзда тутувчи грант лойиҳасини имзолашди.

Япон экспертларини мамлакатимизга жалб этиш, илмий-тадқиқот, олий таълим, ташхис марказлари, лабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилаш борасидаги “Техник кўмак” лойиҳаси ишга туширилди.  

Музокаралар давомида Сачико Имото ветеринария ва чорвачилик соҳаларида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолаб, соҳага замонавий инновациялар ва тажрибаларни жорий этишда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик соҳасига Япониянинг грант маблағлари жалб этилади