ФОТОРЕПОРТАЖ

Республикамизда ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида 2022-2026 йилларда 50 минг гектар “Яшил қопламалар” барпо этиш бўйича белгиланган қўшимча чора-тадбирлар асосида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Тупроққалъа тумани ҳудудида ўтказилган  саксовул экиш тадбирлари айни йўналишдаги ишларнинг узвий давоми бўлди.  

Оролбўйи ҳудудида экологик аҳвол кескинлашуви – замондошларимизни ташвишга солаётган, таъбир жоиз бўлса глобал муаммолардан. Йирик минтақавий экологик ҳалокат Оролбўйи аҳолиси, шу жумладан, Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган аҳолининг катта қисмига ҳам таъсир ўтказмасдан қолаётгани йўқ. Шамол қуриган ҳудуддан кўтарилган қум ва тузни учиришига қарши чора кўриш учун сунъий ўрмонлар бунёд қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис йилига 10 минг гектар ўрмон ташкил қилинмоқда.

[gallery-15669]

Бу галги саксовул экиш акциясида белгиланган режа асосида Хоразм давлат ўрмон хўжалиги Туямўйин ўрмон бўлими ўрмон фонди ерларида “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар, хусусан, 9 минг 800 гектар майдонга саксовул уруғи, 200 гектар майдонга саксовул кўчати экиш ишлари бажарилди.  

Aкция аввалида  сўз олганлар ушбу хайрли иш  бир неча йиллардан буён узвий давом қилиб келаётганини алоҳида таъкидлади.  Сўнг  саксовул экиш тадбирлари қандай талаблар асосида олиб борилиши бўйича иштирокчиларга амалий тушунтириш берилди.  

Маълумки, Орол денгизидан учган зарарли тузлар гармсел шамоллари орқали юртимизнинг бошқа ҳудудларига тарқаб, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини 20-30 фоизга камайтирмоқда. Экилаётган чўл ўсимликлари ана шундай салбий ҳолатлар ва экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олади. Саксовул ўсган жойда гумус пайдо бўлишни бошлайди. Гумус пайдо бўлган ерда эса бошқа ўсимликлар ҳам ўсади. Шу боис бу каби тадбирларнинг аҳамияти жуда катта.

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яшил қопламалар барпо этилмоқда