Кунлар совиши билан балиқ истеъмолига бўлган талаб ортади. Кимдир қайноққина ёғда қовурилган, кимдир эса димланган, қайнатилган, яна кимдир сихга тортиб пиширилган балиқларни хуш кўриб тановул қилади. Сабаби, балиқда инсон организми учун фойдали бўлган бир қанча витаминлар бор.

Хўш, бугунги кунда юртимизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш, ноёб балиқ турларини кўпайтириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Яйлов аквакультураси ва интенсив усулда балиқ етиштиришни ташкил этиш бўлими бошлиғи Саъдулла Раҳматиллаев билан суҳбат давомида шу ва бошқа саволларимизга жавоб олдик. 

– Бугунги кунда юртимизда қанча балиқчилик фермер хўжаликлари бор? 

– Бугунги кунда юртимиздаги табиий ҳамда сунъий сув ҳавзаларида 5800 дан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 4 баробар ошди. 2016 йилда балиқчилик хўжаликлари сони 2000 та бўлган бўлса, бу 2800 тага кўпайди. 

– Бу борада энг етакчи ҳудудлар қайси вилоят ёки туман ҳисобланади? 

– Балиқчиликни ривожлантириш бўйича республикамиздаги барча вилоятлар жуда фаол. Айниқса, Наманган, Тошкент, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятидаги балиқчилар пешқадам бўлмоқда. Ушбу вилоятларда балиқ учун зарур бўладиган сув миқдори етарли, шу сабабли балиқчилик хўжаликлари ҳам кўп. 

– Юртимизда балиқларнинг қанча ноёб турлари бор, уларни асраш, кўпайтириш борасида қандай ишлар йўлга қўйилмоқда? 

– Юртимизда асосан иссиқсевар балиқлар дўнгпешона, сазан ва оқ амур, ноёб турларидан осётр, форель балиқлари етиштирилмоқда. 

2023 йилда ноёб турдаги балиқ етиштирувчи хўжаликлар сони 24 тага етказилди. 

– Балиқлар учун озуқалар етарлими? 

– Албатта етарли. Иссиқсевар балиқлар учун ем ишлаб чиқарувчи корхоналар сони бугунги кунда 45 тага етди. Ушбу корхоналарда ем ишлаб чиқариш қуввати яхши йўлга қўйилган. 

Совуқ сув балиқларимиз учун ем ишлаб чиқарувчи корхоналаримиз сони камлиги сабабли ҳозирги кунда шу йўналишни ривожлантириш бўйича ишлар олиб боряпмиз. 

– Суҳбат давомида совуқ ва иссиқ сув балиқлари деган жумлани тез-тез ишлатяпсиз. Шунга изоҳ бериб ўтинг. 

– Совуқ сув балиқларига форель, осётр каби 14 градусдан 18 градусгача ҳаво ҳароратида етиштириладиган балиқлар киради. 

Иссиқсевар балиқларга дўнгпешона, оқ амур киради. Буларнинг яшаши ва кўпайиши учун хаво ҳарорати 20 градусдан 28 градусгача бўлиши керак. 

Ҳар икки турдаги балиқлар бир-бирининг овқатини емайди. Булар учун мўлжалланган алоҳида емларимиз бор. 

– Улар кўпроқ қайси ҳудудларда етиштирилади? 

– Водий ҳудудларидан Наманган вилоятининг Учқўрғон, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тарафлари тоғли ҳудуд бўлгани учун сув кўпроқ совуқ бўлади. Ушбу ҳудудларда асосан совуқ сув балиқлари етиштирилади. 

Воҳа тарафлардан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқ сув балиқлари етиштирилади. 

– Экспорт, импорт масалаларига ҳам тўхталиб ўтсангиз. 

– Юртимиздан асосан форель балиғи экспорт қилинади. Чет давлатлардан эса денгиз балиқлари импорт қилинади. 

– "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да балиқчилик бизнеси билан шуғулланишни истовчи ёшларга қандай имкониятлар бериш кўзда тутилмоқда? 

– Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 18 августдаги “Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳолига, яъни ёшларга гаровсиз таъминот эвазига 50 миллион сўмгача кредит маблағлари ажратилиши белгилаб берилди. 

Бу қарор аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун жуда ҳам самарали имтиёз ҳисобланади. Яъни ёшлар ўзларининг кичик томорқаларида балиқчилик қилиш имкониятига эга бўлади. 

Албатта, бунинг ўзига яраша белгиланган тартиб-қоидалари, технологияси бор. Ўша технология асосида бугунги кунда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида, Наманган вилоятидаги аҳоли хонадонларида балиқчилик жорий этилди. 

– Денгиз ёки океанлардан узоқда яшаймиз. Балиқчилик соҳасини сувсиз ривожлантириб бўлмайди. Бизда эса йилдан-йилга сув танқислиги кузатиляпти. Хўш, ушбу муаммони ечиш учун қандай ишлар йўлга қўйиляпти, таклифлар бериляпти? 

– Республикамиз иқлим шароити иссиқ мамлакат ҳисоблангани учун сув тақчиллиги бўлиши табиий. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида сув камайиб бормоқда. Бу ҳудудларда балиқчиликни ривожлантиришни тўхтатиб қўймаслик мақсадида ёпиқ сув айланма тизими орқали балиқ етиштиришни ташкил этяпмиз. Бу технологияда балиқ ёпиқ шароитда етиштирилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XbO2WR3rQmA" title="O‘zbekistonda qanday noyob baliq turlari yetishtiriladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда қандай ноёб балиқ турлари етиштирилади? (+Видео)