Фармон ва шарҳ

Маҳалладан оила аъзоларингиз ҳақида маълумотнома олиб келинг. Меҳнат дафтарчангиздан кўчирма илова қилинг. Иш ҳақингиз ҳақида маълумотнома керак бўляпти. Судланмаганингиз тўғрисида бир энлик қоғоз зарур...

Яқин-яқингача шундай сўровларга дуч келиб турар эдик.

 Бу тўрт турдаги маълумотномани тўплаш учун тўрт манзилга бориш керак. Баъзи идораларга шунчаки бориш билан иш битмайди, кимгадир “сарғайиш”га тўғри келади.

Энди бундай ҳужжатлар тури юзлаб эканлигини тасаввур қилинг. Уларнинг баъзиларини йиғаётган кишининг ва маълумотномаларни тайёрлашга киришган давлат хизматчиларининг қанча вақти кетиши ҳақида ўйлаб кўринг. Ёмон томони жараёнда, арзимас сумма билан бўлсада, коррупцион ҳолатлар кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бермас эди. Булар масаланинг ҳаммамизга кўриниб турган томонлари холос.

Хат-ҳужжат қўлтиқлаб юришга барҳам берилаётгани қувонарли. Бугун фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қанчадан-қанча муаммоларини осонгина ҳал қилмоқда. Соҳаларнинг рақамлашаётгани, ахборот технологияларидан фойдаланилаётгани шуниси билан аҳамиятли.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январда қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади.

Сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Эътиборлиси соҳадаги янгиланишлар жараёни тўхтагани йўқ. Жаҳондаги илғор демократик давлатларда суд ҳужжатларини ижро этиш соҳасида шаклланган тажриба таҳлиллари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантиришнинг замон талаблари ва жаҳон тенденцияларига тўлиқ жавоб берадиган усулларига ўтишга ҳаракат қилинмоқда. 

Янги ҳужжатда шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

– Фармонда белгиланган вазифалар мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларини муҳим босқичга олиб чиқади, – дейди Мажбурий ижро бюроси директори Музаффар Эгамбердиев. – Тизимда кенг кўламли рақамлаштириш ишлари олиб борилади. Судлар ва бошқа давлат идоралари билан электрон ҳамкорлик кучайтирилмоқда. Бу орқали фаолиятимизда шаффофлик ортади, аҳолига қўшимча қулайликлар яратилади. Ижро жараёнлари иштирокчилари ва давлат ижрочилари ўртасида онлайн мулоқот йўлга қўйилиши белгиланди. Тизимда мол-мулкларнинг ҳаракати, пул маблағлари ҳисобини юритиш ва тақсимлаш ишлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилади. Натижада иш самарадорлиги оширилиб, коррупцион ҳолатларга барҳам берилади.

Фармонга кўра, шу йил 1 майдан бошлаб суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш – юбориш, тақдим этиш тартиби жорий этилади. Шунингдек, иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини фақат электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари бундан мустасно этилган.

Суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатлари QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон рақамли имзо билан расмийлаштирилади.

– Юридик шахслар томонидан суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатлари ва ижро иши юритиши доирасида қабул қилинган қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар уларнинг солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали олинади, – дейди Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев. – Тадбиркорлар томонидан судларга қарорлар ижроси бўйича мурожаат бўлганда ҳам шу тартибдан фойдаланилади. Келгусида 750 минг нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари электрон хизматлардан фойдаланиши кўзда тутилмоқда. Бу уларга вақтдан ютиш имконини беради, ортиқча оворагарчиликларини камайтиради.

Янги тартиб тадбиркорлар, жисмоний шахслар ва суднинг вақт ресурси тежалишига хизмат қилади. Айтайлик, ижро варақа электрон тарзда расмийлаштирилган заҳоти ундирувчига юборилади. Энди расмийлаштириш жараёни, қоғоз сарфи, ундирувчининг ариза ёзиши билан боғлиқ харажатлар қисқаради. Амалиётда баъзи сабабларга кўра ижро ҳужжатлари йўқолиш ҳолатлари ҳам учраб турарди. Буни қайта расмийлаштириш учун ундирувчи судга унинг нусхасини олишни сўраб ариза ёзишига тўғри келарди. Бу ҳолатларга ҳам барҳам берилади

Шунингдек, жорий йил 1 декабрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи «Мажбуриятлар реестри» институти жорий этилади. 

Бу реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади. Қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда реестрга киритилади.

Қарздор ҳақида маълумот реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади. Ҳужжатга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади.

Қарздор ижро ҳужжати бўйича мажбуриятини бажарганда эса ундирувчининг аризасига кўра, у ҳақидаги маълумотлар реестрдан чиқарилади. Қарздор вафот этганда ёки  унинг 10 йил давомида мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақида маълумот аниқланмаганда, банкрот деб топилганда ва қайд этилган бошқа ҳолатларда ҳам маълумотлар реестрдан чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

Бош прокуратура манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда шу йилнинг 1 августига қадар «Мажбуриятлар реестри» институтини амалиётга жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Янги тартибнинг жорий қилинаётгани, соҳанинг рақамлашишига урғу берилаётгани турли қоғозбозликларнинг олдини олиши шубҳасиз.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун қоғозбозлик наф бермайди ёхуд ҳужжатларни электрон шаклда беришнинг янги босқичи ҳақида