Мамлакатимизда сўнгги йилларда энергетика тизими, шу жумладан, газ соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун энерготежамкор, замонавий илғор технологиялар жорий этилиб, газ таъминоти фаолияти трансформация қилинмоқда. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир.

Воҳада ҳозирга қадар 10 та суюлтирилган газ тўлдириш иншооти мавжуд эди. Сариосиё туманидаги “Шаҳробод” маҳалласида 32 минг 407 истеъмолчига хизмат кўрсатадиган янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасининг иш бошлаши улар сонини яна биттага кўпайтирди. 

Вилоятдаги жами 10 та газ тўлдириш иншоотининг кунлик қуввати 460 тонна, ойлик 9 минг 660 тонна ва йиллик қуввати 115 минг 920 тоннани ташкил этган бўлса, янги ишга туширилган шохобча ҳисобига бу кўрсаткич бир кунда 30-35 тонна, бир ойда эса 800-900 тоннани ташкил этмоқда. 

[gallery-15482]

Сариосиё туманида суюлтирилган газ истеъмолчиларга бугунга қадар Узун туманидан 6 километр ва Денов туманидан 25 километр масофалар босиб етказилар эди, - дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Илҳом Ҳайитов. – Энди ушбу масофа қисқариб, барча қийинчиликлар орта қолди, газ баллонларни етказиб беришда вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади. Янги иншоотга суюлтирилган газ Қашқадарё вилоятидаги Шўртан ва Муборак газ корхонасидан “MAN” русумли автотранспорт орқали етказиб берилади. Туман истеъмолчиларига 7 та “ISUZU” ва битта “Камаз” русумли автотранспорт воситаси хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, газ тўлдириш шохобчасида ҳар бир жараён – газ сақлаш, унинг хавфсизлик чоралари, газ баллон тўлдириш ва ўз навбатида, баллонлардаги қолдиқларни бўшатиш технологиялари видеокамералар орқали доимий назорат қилиб борилади. Дарвоқе, иш вақтида ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ишчилар махсус кийимлар, ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-LhafskB2Oo" title="Surxondaryoda suyultirilgan gaz toʻldirish shoxobchasi yana bittaga koʻpaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси яна биттага кўпайди (+видео)