Мамлакатимизда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, бизнес жараёнларини рақамлаштиришга эътибор қаратилмоқда.

Соҳада бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш устида иш олиб борилмоқда.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу мақсадда қабул қилинган.    

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Ўзбекистон Транспорт прокурори И.Наримов, транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси З.Нарзуллаев ва бошқалар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилишда  шу ҳақда сўз юритилди.  

Темир йўлда ташиш хизматлари бозорида рақобатни шакллантириш ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш, темир йўл соҳасини трансформация қилиш ва рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлиги, сифатлилиги, хавфсизлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича қўйилган топшириқлар ижросини ўз вақтида бажариш зарурлигига эътибор қаратилди.  

Темир йўл корхоналарининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, йўловчи ва юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш, операцион самарадорликни таъминлаш борасида ҳисобдорлик ва рағбатлантирувчи муҳитни яратиш, тадбиркорлик субъектлари учун темир йўл орқали юк ташиш хизматини кўрсатувчи вагон операторларини эркин танлаш ҳуқуқини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.  

Темир йўл хизматларини кўрсатишда иқтисодий ва молиявий салоҳияти юқори бўлган йўналиш ва соҳаларга мустақил ривожланиш, шу жумладан, маҳаллий ва халқаро молия бозорларига чиқиш ҳамда давлат кўмагисиз кредит ресурсларини жалб қилиш учун имконият яратиш, темир йўл соҳасидаги давлат улуши мавжуд компанияларда корпоратив бошқарув тизимини тубдан яхшилаш, соҳага малакали хорижий менежерлар ва мутахассисларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ.  

Йиғилишда қарорда белгиланган топшириқларнинг муддатида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш, соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўлларда хизмат кўрсатиш сифати, хавфсизлиги, барқарорлиги ва ишончлилиги таъминланади