Ижтимоий тармоқларда метрополитен поезд вагонларининг бирида ёритиш қурилмалари ўчиб қолгани тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 январь санаси тахминан соат 11:51 лар атрофида Дўстлик бекатидан ҳаракатланаётган 42-сонли ҳаракат таркибининг 4-вагонидаги электр билан таъминловчи ҳимоя автоматида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида вагоннинг асосий ёритиш чироқлари ўчиб қолган. 

Ҳаракат таркиби сўнгги бекатга борганидан сўнг, машинист томонидан керакли чоралар кўрилган ва ёритиш тизими қайта тикланган. Бу ҳолат поездлар ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поезд вагонларининг бирида ёритиш қурилмалари ўчиб қолди