
Маълумки, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш мамлакатнинг ташқи иқтисодий ва инвестиция сиёсатидаги муҳим устуворлик ҳисобланади.
Республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг юртимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги интеграциялашишга қўшадиган ҳиссасини ошириш мақсадида бир қанча зарурий чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январига келиб, республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 минг 53 тани ташкил этмоқда.
Шундан, 4 657 таси қўшма ва 9 396 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони:
— Россия – 3 044 та
— Хитой – 2 337 та
— Туркия – 1 883 та
— Қозоғистон – 1 064 та
— Жанубий Корея – 736 та
— АҚШ – 313 та
— Қирғиз Р. – 279 та
— Тожикистон – 278 та
— Озарбайжон – 237 та
— Германия – 215 та
— Туркманистон – 182 тани ташкил этмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА