Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тиклаяпти.

Куни кеча – 14 январь куни маълум муддат танаффусдан сўнг мазкур авиакомпаниянинг Москванинг Домодедово аэропортидан учган "А-321" самолёти бортида экипаж аъзолари ва 132 нафар йўловчи билан Қарши халқаро аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт тантанали равишда сувли арка билан кутиб олинди.  

Қарши халқаро аэропорти вакилларининг маълум қилишича, “Ural Airlines” бундан буён Москва – Қарши – Москва йўналиши бўйича ҳафтада уч марта – сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.  

[gallery-15479]

Тўғридан-тўғри авиарейслар сони кўпайиши Қашқадарё вилояти аҳолисининг ҳаво транспортига эҳтиёжини қондиришга ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.  

Маълумот ўрнида: "Ural Airlines" авиакомпанияси бош қароргоҳи Екатеринбургда (Россия) жойлашган. Авиакомпания Россиядаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ural Airlines”нинг Қаршига парвозлари тикланди