Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. Ушбу байрам нафақат республикамиз, балки хориж давлатларида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз қалбида кўтаринкилик ва муқаддас заминга бўлган садоқатида янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда.

Германияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар ҳам ушбу байрам санаси муносабати билан Ватанимиз ҳимоячиларини ва халқимизни табриклашга ошиқди.

Ойбек Арабов – Эразмус дастури гранти соҳиби, Германиянинг Мюнстер университети германистика йўналиши магистратура босқичи  талабаси:

– 14 январь  – Ватан ҳимоячилари куни билан юртимизнинг мард ўғлонларини чин қалбимдан табриклайман. Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда ҳеч қачон толмасинлар, уларнинг ҳар бир ишларида зафарлар ёр бўлсин, оилавий хотиржамлик, кўнгил хотиржамлиги уларни ҳеч қачон тарк этмасин. 

Бугун мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар бизни қувонтиради. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир соҳага алоҳида эътибор қаратаётгани ва бунинг натижасида ушбу йўналишлар замонавий ривожланиш палласига чиқаётгани янада аҳамиятлидир. 

Худди шу каби Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластери фаолияти билан танишиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини катта қизиқиш билан эшитдим. 

Президентимиз томонидан ҳарбий соҳага қаратилаётган катта эътибор  миллий армиямизнинг қудратли бўлишига ва Ватанимиз қўрғонининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.  

Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ана шундай қутлов учун имконият яратиб берганидан беҳад хурсандман. Қадрли ҳарбийлар сизларга ҳаётингизда улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаб қоламан!

Дадахон Аҳмедов – Германиянинг “Karl-Pfestorf” машина механизмларини ишлаб чиқариш завод оператори:

– Қутлуғ сана - Ватан ҳимоячилари куни билан Германияда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча юртдошларим номидан Ўзбекистондаги ҳамюртларимизни самимий муборакбод этаман. Бутун Ўзбекистон халқига зафарлар, бахту саодат, соғлик-саломатлик, дунёдаги энг эзгу-ниятларни тилайман. 

Ўзини Ватан ҳимояси каби буюк ишларга бағишлаган мард ҳимоячиларимизга ҳурмат бажо келтиришга ижозат бергайсиз. 

Ватанимиз посбонларига ҳар доим билакларингиздан куч-қувват аримасин, юрагингиз эса Ватан ишқида ёниб юраверсин, чеҳрангиз ҳар доим тақдирнинг ажойиб туҳфасидан порлайверсин. Ҳар доим соғ-саломат бўлингизлар. Сизлар билан ҳар доим фахрланамиз. Сиз борки, гўзал она Ватанимиз ҳар доим тинч ва хотиржам, осмонимиз мусаффодир!

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқаддас юртга садоқат ва меҳр қутлови