
Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг эса бугуни ва эртаси фаровон. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади.
Бугунги кунда мамлакатимизда эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди. Юртимизда аёл раҳбарлар — вазирлар, ҳокимлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, банк ва компаниялар раислари, ҳуқуқ-тартибот идораларида, Қуролли Кучларимиз таркибида масъул вазифаларда хизмат қилаётган опа-сингилларимиз сони ортиб бормоқда.
<iframe width="928" height="522" src="https://www.youtube.com/embed/uWOiuMEKMCA" title="Sarhadimiz Toʻmarislari!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>