Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)га фуқаро М.Н. субсидия асосида уй-жой олиш учун электрон платформа орқали юборган мурожаати асоссиз равишда рад қилингани бўйича шикоят қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро 2023 йил бошида йўллаган мурожаати у Самарқандда яшаётган бўлса-да, Тошкент шаҳрида рўйхатда тургани сабабли рад этилган.  

Шундан кейин мурожаатчи аёл турмуш ўртоғи билан Самарқанд шаҳрида доимий яшаш учун рўйхатдан ўтади. 2023 йилнинг октябрь ойида my.gov.uz платформаси орқали яна мурожаат юборади. Лекин мурожаат яна рад этилган. Бунинг сабабини аниқлаш мақсадида фуқаро М.Н. Самарқанд шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимига борганида, уларнинг аризаси келиб тушмагани айтилган.  

Маълум бўлишича, фуқаро М.Н.нинг аризаси Тошкент шаҳар Олмазор туманига юборилган. Ариза Олмазор туманидаги талабгорларни танлаш комиссияси ва масъул ташкилотларга нотўғри юборилиши оқибатида фуқаро М.Н. уй-жой олиш имкониятидан маҳрум бўлган.  

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, электрон тизимдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Омбудсман хулосаси киритилди.  

Натижада фуқаро М.Н.нинг my.gov.uz платформаси орқали юборган аризаси Самарқанд шаҳрида субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш комиссиясига йўналтирилди ва мурожаатчига субсидия ажратилди.  

Мурожаатчи М.Н.нинг маълум қилишича, уларга субсидия ажратилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳозирда янги уйга кўчиб ўтган.  

Омбудсман ахборот хизматига кўра, “subsidiya.idm.uz” дастуридаги интеграциялаштириш билан боғлиқ камчиликлар тизимли тузатилиб, юқоридаги каби ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабаб бартараф этилди.  

Шунингдек, Омбудсманга фуқаро Р.Г. ижтимоий шароити оғирлиги ва бошпанаси йўқлиги сабабли уй-жой берилишида ёрдам сўраб мурожаат қилган.  

У ўз аризасида боқувчисиз экани ва бир нафар фарзандида туғма юрак нуқсони борлиги сабабли яқинда жарроҳлик амалиёти ўтказгани, уй бериш ва ижтимоий ёрдам олиш масаласида бир неча маротаба маҳалла ва ҳокимликларга мурожаат қилганини маълум қилган.  

Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, Бухоро вилояти ҳокимлигига ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган фуқаро шароитини ўрганишни сўраб мурожаат йўлланди.  

Натижада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси билан мурожаатчи Р.Г.га ижтимоий уй ажратилди.  

Шунингдек, фуқаро Р.Г. "Аёллар дафтари"нинг 3-тоифаси рўйхатига киритилиб, унга 1 миллион 320 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ҳам берилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мурожаатим асоссиз рад этилди” – фуқаро мурожаати Омбудсман назоратига олинди