Сўнгги йилларда юртимизда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг имкониятлар яратилди.

Хусусан, халқаро тил сертификатини олиш учун имтиҳондан юқори балл тўплаган ёшларга давлатимиз томонидан харажат тўлиқ қоплаб берилиши тизими жорий этилди. Натижада, ўтган 3 йил ичида минглаб ёшларга 40 миллиард кўп компенсация пули тўлаб берилди.    

Ёшлар ўзи танлаган йўналишнинг етук мутахассиси бўлиши ёки дунёга чиқиши учун хорижий тилни пухта ўзлаштириши бунда билим даражасини тасдиқловчи халқаро сертификатни олиши талаб этилади.  

Бугунги кунда мамлакатимизда 18 та ана шундай тил сертификатлари бўйича ўқувчи-талабалар таҳсил олмоқда. 2021 йилдан имтиҳонлардан юқори балл тўплаган ёшларнинг имтиҳон харажатларини давлат томонидан тўлиқ қоплаб бериш амалиётининг татбиқ этилиши ўғил-қизлар учун тил ўрганишда катта имконият ва мотивация бўлди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Элмурод Жабборовнинг маълум қилишича, 2023 йилда 12 минг 400га яқин ёшларга 21,7 миллиард сўмга яқин маблағ тўлаб берилди. Бу жараён ёшлар ўртасида оммалашмоқда.  

Халқаро тил сертификати ёшларга қандай имконият бермоқда?  

–Барчага маълум, магистратурада ўқиш учун халқаро тил сертификати бор бакалавриат битирувчилари магистратурага ҳужжат топширса, ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинади, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Машҳура Аҳмедова. – Бу жуда катта имконият. Сабаби, 4 йил ўқиган талаба тилни мустақил ўрганади. Репетиторга бормасдан, онлайн платформадан тилни ўрганиб, 7 балл олаётган ёшлар ҳам кўп. Бу имкониятдан мен ҳам фойдаланиб, инглиз тилини пухта ўрганиб, IELTS’дан 7,5 бални қўлга киритди. Эътиборлиси, хорижий тил сертификатига эга бўлган талаба магистратурада контракт пули тўламайди. IELTS ва CEFR сертификати шу мақсадда изланаётган ёшларга хорижий таълим эшикларини очувчи восита ҳисобланади. Келгусида магистратурани хорижий давлатларда ўқиш ниятим бор.  

–Инглиз тилида сўзлашувчи давлатлар ва дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги ушбу тилга ихтисослашган олий ўқув юртлари IELTS сертификатини талаб қилади, – дейди Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси Ҳамидулла Абдурафиқов. –  Шу билан бирга, Канада, Австралия ва Янги Зеландия каби давлатларга касбий иммиграция йўналиши бўйича ишга бормоқчи бўлган инсонлар учун мазкур тестни топшириш лозим бўлади. Шу боис, кўпчилик IELTSни олишга интилмоқда. Мамлакатимизда IELTS халқаро имтиҳонларда 7.0 ва ундан юқори балл олганларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилаётгани хорижий тилни ўрганаётган ёшларга мотивация бўлди. Буни ўзимнинг мисолимда гапирадиган бўлсам, ўтган йилда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширдим ва 7,5 балл олдим. IELTS имтиҳон суммаси тўлиқ миқдорда давлат томонидан қоплаб берилди.  Аслини олганда, халқаро имтиҳонлар орасида IELTS нафақат юртимизда, балки бутун дунёда инглиз тили бўйича энг оммалашган ва ишончли халқаро баҳолаш тизими саналади. Мамлакатимиздаги аксарият ўқув марказларида малакали ва ушбу йўналишга ихтисослашган сара муаллимлар ёшларнинг ушбу халқаро тест бўйича билимларини мустаҳкамлашга яқиндан кўмаклашмоқда. Ҳозирда интернетда IELTSга оид керакли маълумотлар, аудио ва видео дарслар жуда кўп. Ушбу қўлланмалар орқали ҳар ким ўзи мустақил равишда инглиз тилини ўрганиши мумкин.  

– Ҳаётда ўз ўрнимни топишда, юқори натижаларга эришишимда бир нечта чет тилларини билишим катта ёрдам берган, – дейди Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси Улуғбек Мирзоҳидов. –  Магистратурада ўқишни давом эттириш учун  IELTS имтиҳонини топширишим керак эди. Инглиз тили фанини чуқур ўргандим, давлатимиз томонидан яратилган имконият борлигини эшитдим. Яъни, IELTS имтиҳонидан 7 ва ундан юқори балл олганларга имтиҳон суммасининг тўлиқ миқдорда давлат томонидан қоплаб берилиши янада туртки берди. Имтиҳонни топширдим ва IELTS дан 8 бални қўлга киритдим. Имтиҳон харажатлари давлат томонидан қоплаб берилди.  

Маълумот учун, 2024 йилда 20 минг ёшнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун 30 миллиард сўм йўналтирилади. Бу эса мамлакатимизда ёшлар орасида чет тилини ўрганувчилар сафи ошишига хизмат қилади.  

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ