Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2023 йилда «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 122 минг 99 та мурожаат келиб тушган.

Шундан, 112 минг 926 таси харид чеки бермаслик, 4 минг 777 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик, 238 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш, 4 минг 158 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 68 минг 329 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 48 минг 668 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йилда 45 минг 568 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 37,9 миллиард сўм мукофот тўланган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ундирилган жарима суммасидан 37,9 миллиард сўм мукофот пули тўланган