14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети маънавият-маърифат марказида “Янги Ўзбекистонга садоқат билан хизмат қиламиз” номли викторина ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳудудий бошқармалар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари ҳамда “Ҳарбий мусиқа” ва “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари ўқувчиларидан иборат 10 та жамоа 3 та шарт бўйича ўзаро беллашди.  

—Мазкур викторинанинг фарқли жиҳати шундаки, иштирокчилар барча шартларни инглиз тилида бажарди, — дейди  Миллий гвардия офицери Муроджон Сатторов. — Бундан кўзланган мақсад ҳар томонлама билимли, чет тилларини мукаммал биладиган кадрларни тайёрлашдан иборат.  

Шахсий таркибнинг бир нечта хорижий тилларни билиши ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Викторинанинг биринчи шартида жамоалар ўзларини креатив тарзда таништиришга урғу берди. Иккинчи, учинчи шартларда эса саволларга жамоавий ва якка ҳолда жавоб беришди. Шу орқали улар ўзларининг инглиз тили саводхонлигини кўрсатди.  

Жамоаларнинг чиқишлари профессор-ўқитувчилар томонидан баҳолаб борилди.  

Якунда Миллий гвардия “Ҳарбий мусиқа” академик лицейи ўқувчилари учинчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга эса Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бригадаси ҳарбий хизматчилари сазовор бўлди.  

Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари бу йилги викторинанинг ғолиби бўлди ва кубокни ўзларида сақлаб қолди. Барча ғолиб ва совриндорлар, номинациялар бўйича ютуққа эришганлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/kIj4102mPqQ?si=pUKgDTjs2oPuuZk2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистонга садоқат билан хизмат қиламиз”(+видео)