ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Учкўприк туманида томорқа деҳқончилиги орқали йил бўйи даромад топаётган  миришкорларнинг сафи кенг. Томорқа чиндан ҳам даромад манбаи эканини тумандаги “Бегобод”, “Катта Қашқар” МФЙда яшовчи аҳоли турмуши мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

 Учкўприкнинг энг миришкор деҳқонларидан бири, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Раҳмонжон Акбаровнинг ҳовлисига  киришимиз билан эътиборимизни  ҳовлидаги иссиқхона ва томорқада  хушбўй ҳид таратиб турган исмалоқ тортди.  

– Бу мўъжазгина иссиқхонада кўкпиёз етиштирдик, - дейди Р. Акбаров. – Даромад ҳам ёмон бўлмаяпти. Айни кунларда кўкатларга эҳтиёж ортган. Исмалоқнинг ҳам савдоси қизғин. Энг муҳими, 10 сотихли томорқамиздан  3 марта ҳосил олиб, йил бўйи 30-40 миллион сўм атрофида даромад кўряпмиз. Ошқовоқ, шолғом, қизил сабзи, картошка каби сабзавот ва кўкатларимизни Қўқон деҳқон бозоридаги харидорларга етказиб бериб, рўзғоримизни бут қиляпмиз.  

[gallery-15444]

Учкўприк томорқачилар, айниқса “Катта Қашқар” МФЙ аҳолиси  лимончилик билан ҳам шуғулланиб, ўз маҳсулотларини Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилиш асносида мўмай даромад кўраётгани  барчага маълум. Афсуски, 2023 йил бошидаги аномал совуқ лимонзорларга катта талофат етказди. Кимдир лимонзорларни бошқатдан тиклади, яна кимдир иссиқхонасида бошқа экинларни етиштиришга қарор қилди.  

– Лимонлардан бўшаган иссиқхонамизга 5 минг туп қулупнай экдик, - дейди яна бир томорқачи Эркинжон Мамадиев. – Янги йил арафасида пишиб етилган маҳсулотимизни ҳамюртларимизнинг байрам дастурхонага тортиқ қилдик. Ҳафтасига 10 килограмм атрофида ҳосил йиғиб оляпмиз. Бозорда қулупнайнинг бир килограмми 100-150 минг сўм, даромадимиз ҳам шунга яраша. Муҳими, чет элдан келтирилган интенсив кўчатларимиздан 9 ой давомида ҳосил оляпмиз.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эплаганга элакда сув турар