Аёл — оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки. Аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг эса бугуни ва эртаси фаровон. Чунки аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади.

Бугунги кунда мамлакатимизда эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди. Юртимизда аёл раҳбарлар — вазирлар, ҳокимлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, банк ва компаниялар раислари, ҳуқуқ-тартибот идораларида, Қуролли Кучларимиз таркибида масъул вазифаларда хизмат қилаётган опа-сингилларимиз сони ортиб бормоқда. 

Хотин-қизлар ҳам зиммаларидаги масъулиятни тўлиқ ҳис этиб, қайси соҳада бўлмасин, самарали меҳнат қилиб, юрт равнақи, халқ фаровонлигига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Хабарингиз бор, расмий ташриф ва давлат тадбирларида аёлларнинг ҳам фахрий қоровуллар қаторида бирдек саф тортиб туришибди. Ҳар сафар ҳарбий соҳада эркаклар билан тенг ишлаётган хотин-қизларни кўрганимизда ўзгача ғурурни ҳис этамиз. 

Танишинг бугунги қаҳрамонимиз Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия фахрий қоровул батальони офицери Умида Матёқубова.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/c2SbnZgKGzQ" title="Ayol jasorat va buyuklik timsoli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл жасорат ва буюклик тимсоли (+видео)