Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистон ёшларини IT соҳасида Япония IT университетларининг илғор дастурлари асосида ўқитиш, иқтидорли ёшларни ушбу соҳада Японияда маоши юқори бўлган ишларга жойлаш мақсадида қатор келишувларга эришилди.

Япония ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги илғор компаниялари, олий таълим муассасалари ҳамда тадқиқот институтлари иштирокида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Япония” бизнес форуми доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистонда IT  соҳаси истиқболлари, инвестицион жозибадорлик ҳамда ёшларни IT  таълимга ўқитиш мавзусида тақдимот ўтказилди.  

Унда   соҳани ривожлантириш бўйича қуйидаги келишувларга эришилди. Жумладан, Вазирлик ва  “CAL Co., Ltd” компанияси ўртасида Ўзбекистонда IT  таълимни ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни Японияда  IT соҳасида иш билан таъминлаш йўналишида Англашув Меморандуми;

“Digital Knowledge Co., Ltd” компанияси ҳамда “Japan Digital University” университети билан Ўзбекистонда генератив сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда Япониянинг таълим технологияларини жорий этиш йўналишида уч томонлама  Niyat Меморандуми;  

Япониянинг Компьютерлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик маркази  ўртасида Япониянинг  IT компаниялари Ўзбекистон бозорига кириб келиши ва ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Рақамли ҳамкорлик алоқа қўмитасини ташкил қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Niyat Меморандуми имзоланди.  

Эришилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ёшлари Япониянинг юқори сифатли олий таълим дастурлари асосида Ўзбекистон ва Японияда таҳсил олиш, Япониянинг IT  компанияларида амалиёт ўташ ва  IT мутахассиси сифатида Японияда юқори маошли иш ўринларини эгаллашга муваффақ бўлишади.  

Н. Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – Япония” бизнес форуми доирасида бир нечта меморандумлар имзоланди