2024 йил 1 январдан бошлаб Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонига асосан амалга оширилди.
Шу пайтга қадар Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида, Меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида бўлган.
Ушбу муассасаларни Агентлик тизимига ўтказишдан асосий мақсад, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида ягона давлат сиёсати ва бошқарув тизимини яратишдир.
М.Комилова, ЎзА