Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш, одамларни ҳаётдан рози бўлишида давлат хизматчиларининг хизмати катта. Шунинг учун давлат фуқаролик хизматида меҳнат қилаётган кадрлар билимли, салоҳиятли, замон билан ҳамнафас бўлиши керак.
Аввало, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва фаолиятини ягона қоидалар асосида тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги қонун қабул қилингани катта воқеа бўлди. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида янги тизим асосида ишга қабул қили ш йўлга қўйилди. Фарғона вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида 7 минг 292 нафар давлат фуқаролик хизматчилари фаолият кўрсатмоқда. Ўтган 2023 йилда 946 та бўш вакант лавозимларга 2 минг 71 маротаба очиқ танлов ташкил этилган. Очиқ, шаффоф тарзида ўтказилган танловда 35 минг 13 нафар номзодлар иштирок этган. Улардан уч босқичли танловда ғолиб бўлган 788 нафари билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилган.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров билан суҳбатимиз соҳада амалга оширилаётган ишларга бағишланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2Vz73oAG3x8" title="Ishga qabul qilish shaffof boʻlishi kerak" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Сулаймонов, ЎзА
М.Қодиров тасвирга олган