Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази “GALLUP” тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланаётган йиллик Жаҳон сўровномаси (Gallup World Poll) бўйича ҳисоботини таҳлил қилди.

"Gallup" 2005 йилдан бери ҳар йили 160 мамлакат ўртасида (ҳар бир давлатдан 1000 киши) дунё бўйлаб сўров ўтказиб келмоқда, бу 15 ёшдан ошган дунё аҳолисининг 98 фоизини ташкил қилади.  

Сўровнома 100 саволдан иборат ва қуйидаги индексларни ўз ичига олади:  

– Қонун ва тартиб;  

– Озиқ-овқат ва уй-жой;  

– Институтлар ва инфратузилма;  

– Яхши иш ўринлари;  

– Фаровонлик.  

"Gallup" ушбу ҳисоботида Ўзбекистонни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Россия, Беларусь, Молдова, Украина билан таққослаб боради.  

2022 йилда фаровонлик индекси (0 дан 10 баллгача) 6,0 баллни ташкил этди, ушбу индекснинг минтақадаги ўртача кўрсаткичи эса 5,7 баллга тенг. Шундай қилиб, Ўзбекистон юқоридаги мамлакатлар орасида энг яхши натижалардан бирини кўрсатган.  

2022 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 39 фоизи ҳозирги кунда ўз фаровонлиги ошиб бораётганини таъкидлаган. Бу минтақавий ўртача 30 фоиздан сезиларли даражада юқори. 

Ҳаётдан қониқишни аниқлаш учун “Ҳаёт зинапояси” деб номланган сўров натижаларидан фойдаланилади. Респондентлардан 0 дан 10 гача зинапоянинг қайси поғонасида экани сўралади, бу ерда 0-поғона энг ёмон ҳаётни, 10-поғона эса энг яхши ҳаётни англатади.  

Ўзбекистон аҳолисининг атиги 2 фоизи ўз ҳаётларида қийинчиликларга дуч келаётганини қайд этган. Бу минтақавий ўртача кўрсаткичдан 6 фоизга паст.  

Ўзбекистон фаровонлик кўрсаткичлари бўйича минтақа мамлакатлари орасида энг яхши натижани кўрсатган.  

 Шу билан бирга, "Gallup" баҳолашларига кўра, пандемия давридан сўнг аҳолининг фаровонлиги энг тез тикланган мамлакатлардан бири ҳисобланади.  

Ўзбекистонликлар келгуси 5 йилдаги фаровонлигини 8,7 балл деб баҳолаган. Хусусан, келажакдаги фаровонлигини кутиш борасида Ўзбекистон минтақада энг яхши натижани кўрсатган, минтақанинг ўртача кўрсаткичи эса 7,4 баллни ташкил этган.  

Респондентларнинг 86 фоизи ҳозирги пайтда турмуш даражаси яхшиланаётганини билдирган ва ушбу кўрсаткичнинг минтақадаги ўртача даражаси 40 фоизни ташкил этган.  

Сўровда қатнашган Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоизи ҳозирги молиявий ҳолатидан қониқаётганини билдирди. Бу минтақадаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, минтақа учун ўртача кўрсаткич 60 фоизни ташкил этган.  

Ўзбекистонликларнинг 44 фоизи жорий даромадларида яхши ҳаёт кечираётганларини билдирган.    

Ўзбекистондаги ишчиларнинг 34 фоизи ўз ишидан қониқишини билдирган. Бу эса ўз навбатида, минтақадаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, минтақа учун ўртача 27 фоизни ташкил этган.  

“GALLUP” ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, иш жойларидан кўнгли тўлмайдиган ишчилар глобал иқтисодиётга 8,8 трлн. доллар ёки жаҳон ЯИМнинг 9 фоиз миқдоридаги харажатларни келтириб чиқаради.  

Ўзбекистондаги ишчиларнинг 15 фоизи ўз иш жойларида стрессга тушишлари мумкинлигини таъкидлаган.  

2020 йилдан бери ҳозирги даврда иш топишнинг энг яхши пайти деб ҳисоблайдиганларнинг улуши 17 фоизга ошган ва 2022 йилда сўровда қатнашганларнинг 63 фоизи буни қайд этган. Бу эса ўз навбатида, минтақадаги энг юқори кўрсаткич, ўртача кўрсаткич эса 38 фоизни ташкил этган.  

Икки йил давомида ўзбекистонликларнинг мамлакат иқтисодиётини яхшиланаётганига ишончи 7 фоизга ошиб, 82 фоизга етди. Бу кўрсаткич минтақада ўртача 51 фоизни ташкил этган.  

2022 йилда ўзбекистонликларнинг 92 фоизи мамлакат ҳукуматига ишонишларини билдирган. Бу минтақа мамлакатлари орасида энг яхши натижалардан бири ҳисобланади.  

Шу билан бирга, Ўзбекистонда суд тизими фаолиятига ишонувчиларнинг улуши икки йил ичида 10 фоизга ошган ва 2022 йилда 74 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич минтақада ўртача 45 фоиз бўлиб, сезиларли даражада паст.  

Минтақа аҳолисининг ўртача 55 фоизи молия институтлари ва банкларга ишонишларини таъкидлаган бўлса, ўзбекистонликларнинг 82 фоизи банк-молия тизимига “жуда катта” ишонч билдирган.  

Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи болалар ва ёшларга “катта” эътибор қаратилмоқда деб таъкидлаган. Ўзбекистон аҳолисининг 93 фоизи мамлакатда билим олиш ва ўсиш учун барча имкониятлар мавжудлигини билдирган. Минтақадаги бу кўрсаткич 68 фоизни ташкил этган.  

М.Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон пандемия давридан сўнг аҳоли фаровонлиги энг тез тикланган мамлакатлардан бири – “GALLUP” тадқиқот ва консалтинг ташкилоти