Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Assouline” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

2024 йилнинг илк кунларида Ўзбекистоннинг XIX асрдаги тўқимачилик ҳунармандчилигининг бой меросига бағишланган “Ипак ва олтин: Либосларнинг муҳташам санъати” китоби чоп этилди. 

Китобхонлар мамлакатимизнинг тарихий либослари ва анъанавий нақшлари, Буюк Ипак йўлининг Ўзбекистонда тўқимачилик саноати шаклланишига таъсирини ўрганиши, ҳунармандларнинг ташқи дунё билан мунтазам ижодий алмашинувига доир маълумотларга ошно бўлиши мумкин. 

Рисола зарбоф чопон, суратли гиламлар, заргарлик буюмлари каби турли санъат асарлари билан таништиради. Мазкур санъат асарларини тайёрлашда асрлар давомида моҳир усталардан шогирдларга мерос бўлиб келаётган анъанавий сир-асрорлардан фойдаланилган. 

Турли йиллар давомида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг “Assouline” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорлигида “Ўзбекистон. Самарқандга йўл”, “Ўзбекистоннинг жонли хазиналари: ҳунармандлик тантанаси”, “Авангард Шарқ ихлосмандлари” ва “Рус авангарди” каби бир нечта китоблар нашр этилган. 

Китоблар диёримизнинг маданий ва тарихий мероси, меъморий ва табиий манзаралари, юртимизнинг амалий безак санъати ва замонавий ҳунармандлари ҳамда Игор Виталевич Савитскийнинг авангард меросига бағишланган. 

Қайд этиш керак, мазкур асар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан муаллиф Яффа Ассулин ва машҳур фотосуратчи Лазиз Ҳамани ҳамкорлигида тайёрланди. 

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг XIX асрдаги тўқимачилик ҳунармандчилигига оид китоб нашр этилди