Мамлакатимизда шаҳар аҳолиси 18 миллиондан ортиб, умумий аҳолининг 51 фоизини ташкил этмоқда. Аҳоли сони, шунингдек, транспорт воситаларининг ортиши шаҳарларда атроф табиий муҳитининг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда.
Ўзгидромет кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:
Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида – 56 мкг/м3;
Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –59 мкг/м3.
Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – РМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг “носоғлом”даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.
Муҳайё Тошқораева,ЎзА