Президент топшириғи – амалда

Сурхондарё вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси ўтган йил бошидаги 60,8 фоиздан жорий йилда қарийб 65 фоизга етди. Янги йилда бу кўрсаткични янада ошириш  мўлжалланмоқда.

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаб, одамларнинг обод ва тўкин турмушини таъминлаш, жисмонан соғлом, баркамол авлодни камолга етказиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бу жараёнда аҳолининг тоза ичимлик сувига талаб ва эҳтиёжини қондиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқариб, кўнгилларга шодлик, қалбларга қувонч бағишламоқда. 

Сурхондарё воҳаси юртимизнинг об-ҳаёт нисбатан сероб вилоятларидан бири. Бироқ табиатда юз бераётган ўзгаришлар айрим ҳудудлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини ҳам даврнинг муҳим муаммосига айлантира бошлади. Ерости сувларининг пастга чўкиб кетиши, шўрланиши, марказлашган ичимлик сув қувурларининг эскириб, яроқсиз ҳолга келиши одамларнинг тоза ичимлик сувига эҳтиёжини оширди. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида турли ички касалликларга чалиниш даражаси ўсди. 

Президентимиз 2021 йил Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳадаги бу муаммога алоҳида эътибор қаратиб, “Тўпаланг” сув омборида йирик миқдордаги тоза об-ҳаёт манбаси борлигини таъкидлаган ва ундан қувур орқали аҳолига етказиш лойиҳасини тайёрлаш вазифасини қўйган эди. 

Вилоятда марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиз атрофида бўлган бир пайтда бу ғоя Сурхон аҳлининг Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришларга ишонч ҳиссини янада оширди. Олис, чекка ҳудудларда ҳам инсон манфаатлари улуғланаётганидан фахр туйғусини юксалтирди. 

Янги лойиҳа доирасида йирик бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, унинг биринчи босқичи тез, сифатли бажарилди. Президентимиз ўтган йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё туманидаги Боғистон маҳалласида рамзий тугмани босиб, биологик тоза ичимлик суви йўлини очиб берди. 

Муҳим ижтимоий лойиҳанинг илк босқичида Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманлари аҳолиси тоғлардаги қор ва муз эришидан йиғилган фойдали минералларга бой, мусаффо, қаттиқлик даражаси 4 фоизни ташкил этадиган об-ҳаётни истеъмол қила бошлади. 

—Ҳозиргача қурувчилар 150 километрга яқин металл қувур тортди, –дейди “Сурхондарёсувтаъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори Абдумуталиб Арабов. —Сув тозалайдиган, босимни камайтирадиган ва 5 та сув йиғиш иншооти бунёд этилди. Истеъмолчиларни биологик тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун давлатимиз катта миқдорда маблағ ажратган. Уни тез, сифатли якунлаш учун беш юздан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда. Тоғдан келаётган сув ўз оқими билан тушиши туфайли 8,6 миллион киловатт/соат электр энергияси ҳам иқтисод қилинади. 

Лойиҳани тўлиқ ишга тушириш учун “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳригача 380 километр металл қувур тортилмоқда. Унинг 159 километри магистрал, 221 километри шаҳар ва туманларни боғловчи ички тармоқлар бўлади. Яна қатор сув тозалаш, босимни камайтириш ва сув йиғиш иншоотлари қурилаётир. Унинг иккинчи босқичи жорий йил якунигача ишга туширилиб, аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади. Иккинчи босқичда Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳри истеъмолчиларига ҳам мусаффо об-ҳаёт етказиб берилади. Икки миллионга яқин аҳолининг тоза ичимлик суви масаласи ҳал этилади. 

“Сурхондарёсувтаъминоти” масъулияти чекланган жамияти ахборот хизмати раҳбари Ўроқали Диёровнинг айтишича, якунланган йил сурхондарёликларнинг тоза ичимлик сувига талабини таъминлашда туб бурилиш ясади. Жумладан, Термиз туманидаги Сабзипоя маҳалласидаги сув қудуғининг биринчи босқичи ҳам фойдаланишга топширилиб, беш минг кишига минералларга бой сув етказиб берилди. Йил охиригача иккинчи босқичи ҳам ишга туширилиб, Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги 62 минг аҳолининг тоза ичимлик суви муаммосига чек қўйилади.

—Йил давомида жойларда, шунингдек, 963 километр тармоқ ва 157 та иншоотни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди, –дейди Ўроқали Диёров. —231 та объект фойдаланишга топширилди. Маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг 12,7 миллиард сўм маблағи эвазига 175 километр ичимлик суви тармоғи қурилиб, сув таъминоти оғир бўлган 110 та маҳалладаги 1 минг 600 хонадонда яшовчи 8 минг 500 истеъмолчининг сув таъминоти тубдан яхшиланди. Барча дастурлар доирасида воҳадаги 32 та маҳаллада истиқомат қиладиган 58 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик суви етказиб берилди. 272 та маҳалладаги 390 минг истеъмолчининг сув таъминоти яхшиланишига эришилди. 

Сув–тириклигимиз манбаи. Минералларга бой тоза ичимлик суви кишига қувват, юзига нур улашади. Инсоннинг соғлом турмуш кечиришида ҳам мусаффо об-ҳаётнинг алоҳида ўрни бор. 

—Туманимиз ҳудудидаги шундоққина йирик сув омборда биологик тоза ичимлик суви бўлатуриб, об-ҳаётга ёлчимай яшаётган эдик, -дейди сариосиёлик Беҳзод Ўроқов. — Ўтган йили сув йўли очилганини эшитган халқимиз суюнганидан қувончини яшира олмади. Эндиликда ҳар тонг жўмраклардан оқаётган зилол сувга боқиб, ёшу кексанинг бирдек баҳри-дили очилмоқда. Бу ёғига истеъмолчилар сувни исроф қилмасдан, тежаб ишлатса, нур устига аъло нур бўлади. 

Сувчиларнинг оғир, аммо шарафли меҳнати эвазига етказиб берилаётган тириклигимиз манбаи халқимизнинг тинч- тотув, тўкин ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашга ҳисса қўшаётир. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зилол сув танга даво, юзга нур, қалбга қувонч улашади