Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинади.

Масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.  

6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади. Хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда.  

3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади. Масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади.  

Шунингдек, лицензия ёки рухсатномани беришда талабгорларни видеоалоқа ёрдамида масофадан туриб баҳолашга рухсат этилмоқда.  

Чиқиш туризмини амалга оширишда 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.  

Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини ихтиёрий равишда танлаш мумкин этиб белгиланмоқда.  

Буларнинг натижасида тадбиркорларнинг қарийб 350 миллиард сўмлик харажатлари тежалади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/xTq345FNfkA?si=PPDyhV17w_QWNfve" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Нозимбек Мардонов, Искандар Исматов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади(ми)?