Бу йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин, деб хабар беради  “Bloomberg” ахборот сайти.

“Бунга биринчи навбатда, албатта, иқлим ўзгариши сабаб бўлади. Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ёниши атмосферада иссиқхона газлари миқдорини оширади, бу эса ўртача глобал ҳароратнинг ошишига олиб келади”, - дейилади мақолада. 

Бироқ нашрнинг таъкидлашича, содир бўлаётган воқеаларнинг яна бир муҳим сабаби –Тинч океанининг экваториал қисмидаги сув юзаси қатлами ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ исишдир. 

Метеоролог Петтери Таласнинг сўзларига кўра, 2024 йил янада иссиқроқ бўлади ва қурғоқчилик ёки тошқинлар тез-тез учрайди. Шундай қилиб, ўтган йили Марказий Aмерикадаги қуруқ об-ҳаво Панама каналини озиқлантирадиган Гатун кўлининг қуриб кетишига олиб келди. 

- Ўтган йилги юқори ҳарорат денгиз музларининг катта қисмини эриб кетишига олиб келди. Бу эса Шимолий Aтлантика бўйлаб реактив оқимнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин, - дейди Нидерландия Қироллик метеорология институти иқлимшуноси Викки Томпсон. 

Инсоният, эҳтимол, иқлим тизимида маълум бир бурилиш нуқтасини босиб ўтди, деб хулоса қилади “Bloomberg”. Aввалроқ хитойлик мутахассислар Шимолий яримшарда қиш фавқулодда илиқ бўлишини башорат қилган эди. 

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимлар 2024 йилда рекорд даражада иссиқ бўлишини башорат қилишмоқда