Инсон улғайган сари унинг Ватан ҳақидаги тушунчалари ҳам кенгая боради. Ҳар бир бола ўз она Ватанига бўлган меҳрини, садоқатини энг аввало, оиладан, кейин ижтимоий муҳитдан олади. Улар тасаввурида Ватанга бўлган муҳаббатни ўйғотиш эса ўз-ўзидан бўлмайди.

Шу боис ҳам юртимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. 

Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи-ёшлар учун "Халқ ва армия — бир тану бир жон" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбирлар ташкил этилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EDwgIt9TdOs" title="“Halq va armiya — bir tanu bir jon”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Миллий гвардия ҳарбий ҳизматчи ходимлари томонидан тадбир аввалида ёшларга ватанпарварлик туйғуси, миллий армияга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақида тушунчалар берилди. 

Ёшлар Қўриқлаш хизматида яратилаётган шароитлар, ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, фойдаланиб келинаётган махсус воситалар билан яқиндан таништирилди. 

Шунингдек, кинология хизмати томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар ҳам уларга завқ бағишлади. Шундан сўнг, камондан отиш бўйича ташкил этилган машғулотда ўқувчилар ўз маҳоратларини ошириш имконига эга бўлди. 

Ёшларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш ҳамда уларнинг ушбу шарафли касбга бўлган илк кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган бу каби тадбирлар соҳада йил давомида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Халқ ва армия — бир тану бир жон" (+видео)