Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга Сурхондарё вилоятидаги “SHAXNOZ KAMOL” масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари мурожаат этиб, “SURXONDARYO KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан бажарилган иш учун шартномада кўрсатилган маблағнинг 209 миллион 582 минг 180 сўмини ололмаётганини билдириб, ёрдам беришни сўради.

Бизнес омбудсман тадбиркор мурожаати асосида унинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритди.  

Ҳужжатларга кўра, буюртмачи билан 2022 йил 15 ноябрда тузилган 83- шартномага мувофиқ “SHAXNOZ KAMOL” масъулияти чекланган жамияти 259 миллион 582 минг 180 сўмлик иш бажарган. “SURXONDARYO KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонаси ана шу маблағнинг 50 миллион сўмини тўлаб, қолган 209 миллион 582 минг 180 сўмини тўламай келган.

Суд мажлисида “SURXONDARYO KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонаси вакили даъвогар етказиб берган светофорлар носоз бўлиб чиққани учун аввал уни баратаф этиб бериши кераклигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили йўл ҳаракатини тартибга келтирувчи светофорлар соз ҳолатда ўрнатилгани ва уни буюртмачи қабул қилиб олганини таъкидлади.  

Суд жавобгарнинг даъвогар ўрнатган светофорлар носоз бўлиб чиққанлиги ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантиришни рад этишга асос бўла олмаслигини тушунтириб, тадбиркор бажарган ишлар ҳисоб-фактура асосида эътироз билдирмасдан қабул қилиб олинганини, уни тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжудлигини маълум қилди.  

Суднинг тегишли қарори билан “SURXONDARYO KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан даъвогар – “SHAXNOZ KAMOL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 209 миллион 582 минг 180 сўм маблағ ундириб берилди. Эндиликда бу маблағ тадбиркорнинг ўз фаолиятини янада кенгайтиришига хизмат қилади.

Шавкат Яхшиқулов,  

Ўзбекистон Республикаси Президенти  ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг маблағи ундирилди