Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахсларни аниқлаш, топиш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

2023 йилнинг ўтган даврида қидирувда бўлган 430 нафар жисмоний шахс топилиб, жами 650,5 миллион сўм қарздорлик ундирилди.  

Айни пайтда эса 61 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 19 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 42 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.  

– Учқудуқ туманида яшовчи фуқаро Ф.Р алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг 59,3 миллион сўм алиментдан қарздорлиги йиғилиб қолган, – дейди Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлим бошлиғи Зокир Эшонқулов. – Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор жорий йилнинг 4 декабр куни Тошкент вилоятидан ушлаб келиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Судда қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Айни пайтда ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувдаги 430 нафар киши топилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди