Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё туманидан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали аҳоли ва туристлар учун маҳаллий йўналишларда рейсларни йўлга қўйиш ҳамда бозор тамойиллари асосида Термиз халқаро аэропортидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича топшириқ берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan airports” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ «Лет Л-410» ҳаво кемасида Тошкент-Термиз, Термиз-Сариосиё, Сариосиё-Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.

Ишчи гуруҳ томонидан Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

[gallery-15350]

Жонибек Қўзимуродов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди