АОКАда ўтказилган бирифингда 2021 йил 28 июлдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Унда таъкидланишича, қарорга мувофиқ имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш мақсадида 2023 йилда 14 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, 11 та республика даражасидаги, 41 та ҳудудий тиббиёт муассасаси ҳамда 34 та нодавлат тиббиёт ташкилоти билан шартномалар тузилди. 

Сарфлов материаллари ва дори воситалари харид қилиш учун ушбу маблағнинг асосий қисми ҳар ойнинг бошида тиббиёт ташкилотларига ўтказиб борилди. 

2023 йилда имтиёзли тоифага кирувчи 97 минг нафардан зиёд беморга кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш учун Жамғарма 772 млрд. сўм тўлаб берди. 2022 йилда бу кўрсаткичлар сал кам 58 минг нафар беморга 563 млрд. сўмни ташкил этган. Шунингдек, ўтган йил мобайнида 44 минг нафардан ортиқ беморга кўрсатилган 10,5 млрд. сўмлик шошилинч тиббий ёрдам харажатлари Жамғарма томонидан қопланди. 

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўз микрохирургияси, урология, кардиология, травматология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, хирургия ва нейрохирургия йўналишларида тиббий хизматлар кўрсатилишига рухсат берилган. Шу асосда 2023 йилда 34 та нодавлат тиббиёт ташкилоти билан шартномалар тузилди. Уларда даволанган 3 минг нафардан кўпроқ шахсга кўрсатилган 55,7 млрд. сўмлик тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди. Бу 2022 йилга нисбатан 6,6 баробар кўп.

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларни Жамғармага тўлов учун юбориш ва кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида Жамғарма “Medrefer” ахборот тизимини ишга туширди ва шартнома тузган барча давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига тўлиқ жорий этди. 

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорини бажариш жараёнида бир қатор ютуқларга эришилди, – деди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Шоева. – Энг аввало, имтиёзли тоифага кирувчи беморларни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш учун йўллашнинг шаффоф механизмлари жорий этилди. Шунга мос равишда нодавлат тиббиёт ташкилотларида ҳам Жамғарма ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди. Беморларнинг даволаниши учун сарфланган барча харажатлар, жумладан қимматбаҳо сарфлов материаллари, протезлар тўлиқ Жамғарма томонидан қопланмоқда. Бу жараён ҳам рақамлаштирилиб, инсон омили камайтирилди. 

Беморларнинг кўрсатилган тиббий хизматлар сифатидан розилигини баҳолаш учун “қайтар алоқа” тизими йўлга қўйилиб, коррупция хавф-хатарларини камайтиришга эришилмоқда. 

Республикамиз ҳудудларида жойлашган тиббиёт муассасалари билан тузилган шартномалар самарасида энг чекка туманларда яшаётган беморларга юқори технологик тиббий ёрдам яқинлаштирилди. Мисол учун, ўтган йили 41 та ҳудудий тиббиёт муассасасида 10 минг нафардан зиёд бемор даволанди. Тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштиришга қаратилган бу иш чекка ва олис қишлоқлар одамларининг узоқ йўл босиб вилоят маркази ёки пойтахтга бориш, биргина ташхис учун навбат кутиб кун ўтказиш сингари ҳолатларга чек қўймоқда. 

Қонунчиликка кўра, жорий йилнинг 1 январидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан оториноларингология (ЛОР) ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилди. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ЛОР ва юз-жағ жарроҳлиги тиббий хизматлари нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилди