Адлия вазирлиги биносида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Шу муносабат билан вазирликка журналистлар, жамоатчилик вакилларидан иборат 200 дан ортиқ киши ташриф буюрди.
Тадбир давомида иштирокчилар адлия тизими фаолиятига оид ташкил этилган турли бурчаклар билан танишди.
Мазкур бурчакларда суд-экспертизага оид жиҳозлар, давлат хизматлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, Тошкент давлат юридик университетнинг таълим жараёнига тегишли тарқатма материаллар, архив ҳужжатларидан намуналар, интеллектуал мулкка тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари қўйилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/q4dOBi7la2w" title="Adliya vazirligida Ochiq eshiklar kuni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Бундан ташқари, Lex.uz фаолияти, «Адолат» Миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган энг сўнгги қўлланма, китоблар билан танишиш имконияти яратилди. Маҳоратли гидлар ёрдамида вазирликка оид қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, меҳмонлар адлия тарихи, кутубхона, музей, медиа марказ фаолияти билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, очиқ эшиклар куни 6 январь куни Самарқанд, Наманган шаҳарлари ҳамда Чилонзор тумани давлат хизматлари марказида ҳам бўлиб ўтади.
Норгул Абдураимова, Дониёр Якуборв (видео), ЎзА мухбирлари