Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар иштирокида Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ватанини севган, уни кўз қорачиғидек асрайдиган, истиқлоли ва истиқболи, осойиштали ва фаровонлиги учун жонини ҳам тикишга тайёр бўлган ҳарбийларни байрам билан табриклаб, машаққатли, аммо шарафли касбларида муваффақият тилади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган 45 нафар ҳарбий хизматчининг 46 нафар фарзандига олий ўқув юртларига кириши учун имтиёзли тавсияномалар тақдим этилган. 20 га яқин ҳарбий хизматчига имтиёзли кредит асосида уй-жой берилган. 

[gallery-15347]

Тадбирда якунланган 2023 йил мобайнида Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилган кўрик-танлов ва мусобақаларда ғалаба қозонган 25 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари эътироф этилди. 

Қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, ҳарбий анъаналарни янада мустаҳкамлаш, буюк аждодларимизга муносиб мард ва жасур, билимли ва жисмонан бақувват Ватан ҳимоячиларини тарбиялашда ушбу мусобақаларнинг ўрни беқиёсдир.

Тадбир сўнгида санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни матҳ этувчи куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади. 

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватаннинг содиқ ўғлонлари тақдирланди