Шу вақтга қадар блогерлар, сартарошлар, такси ҳайдовчилари – умуман, тегишли тартибда ўзини ўзи банд қилганлар учун даромад солиғи ёки бошқа йиғимлар йўқ эди. Уларнинг ўз фаолиятидан олган барча маблағлари чўнтакларида қоларди.

1 январдан бу тартиб ўзгарди. Ўзгаришлар эса табиий равишда бир қанча саволларни пайдо қилмоқда.

Мавзу доирасида Солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи Адҳам Абдураҳмонов билан суҳбатлашдик.

– Ўзини ўзи банд қилганлар деб кимларни айтамиз? Масалан, кимдир хат-ҳужжат қилиб ўзини ўзи банд қилса, бу унга нима беради?

– Рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида фаолият кўрсатиш тартиби амалга киритилгунга қадар вазият қандай эди? Олдин ҳам айрим фаолият турлари бор эди. Унда на юридик шахс, на якка тартибдаги тадбиркор сифатида тадбиркорлик фаолияти билан расмий шуғулланиш мумкин эмас эди. 

Президентнинг 2020 йил 9 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фуқароларга олтмиш еттита йўналиш бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритиши имконияти берилди. Натижада уларнинг фаолият билан шуғулланиши норасмийдан расмийга айланди. Бугунги кунда ўрганишлар натижаси, талаб ва таклифлардан келиб чиқиб фаолият турлари сони бир юз олтитага кўпайтирилди. Бу тартибнинг қабул қилингани такси ҳайдовчилари, репетиторлар, сартарошлар, блогерлар, сантехниклар, ҳунармандлар, фаррошлар, тикувчилар, дастурчилар ва яна кўплаб касб эгаларига ўзини ўзи банд қилишда имконият бўлди дейиш мумкин.

Ўзини ўзи банд қилганларда иш стажи юритилади. Бу кексаликда кафолатланган пенсия дегани. Расмий даромадга эга бўлаётгани сабабли истеъмол кредитлари, имтиёзли қарзлар олишлари мумкин. 

Ўзини ўзи банд қилганларда турли шаклдаги йиғимлар йўқ. Бир йилда бир марта ихтиёрий ижтимоий солиқ тўлаш кифоя. Жорий йилнинг 1 январидан уларга қўлланиладиган тартибда ўзгаришлар бўлди. Энди ўзини-ўзи банд қилган шахслар солиқ даврида 100 миллион сўмдан ортиқ топган даромадидан якка турдаги тадбиркорлар каби солиқ тўлаш тартибига ўтди.

– Янги тартиб, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қўлланиладиган ушбу солиқ мажбурияти ҳақида тушунтириш берсангиз. 

– Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги тегишли қонунига асосан Солиқ кодексининг 369-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ мажбурияти белгиланди. Юқорида таъкидланганидек, 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган кундан эътиборан якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солиниши белгиланди. 

Солиқ кодексининг тегишли моддасига асосан, солиқ даврида товарларни реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган. 

Шунга асосан солиқ даврида меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига юз миллион сўмдан ошган кундан эътиборан 4 фоизлик ставкада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш лозим. Ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тижорат иштирокчиси ҳисобланиб, яъни электрон савдо майдончасида товарларни чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширса, у ҳолда айланмадан олинадиган солиқ 2 фоизлик ставкада тўлайди.

Бу каби тартиб халқаро тажрибада ҳам кенг қўлланилади. Ўтган йили ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга оширилган товар айланмалари ўрганиб чиқилди. Унда бор-йўғи уч мингтага яқин ўзини ўзи банд қилганлар юз миллион сўмдан ортиқ товар айланмаларини амалга оширган.

– Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Дейлик, ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахс солиқ даврини 101 миллион сўм даромад билан ёпди. Бунда 4 фоиз жами 101 миллион сўмдан тўланадими ёки 100 миллион сўмдан ортиқ бўлган 1 миллион сўм қисмидан солиқ базаси ҳисобланадими?

– Ўзини ўзи банд қилган шахслар товар айланмаси 100 миллион сўмдан ошган бўлса, шу суммагача бўлган қисмига солиққа тортилмайди. Сиз келтираётган мисол асосида айтадиган бўлсам, бу ўринда 1 миллион сўмга солиқ тўлайди. 

Шу ўринда бир маълумотни келтириб ўтаман. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилганлар сони икки ярим миллионтадан ошди. Уланинг 350 минг нафардан ортиғи ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаб, меҳнат стажларига эга бўлган. 

– Амалда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларда касса аппарат ўрнатиш, банкдан ҳисоб рақам очиш каби мажбуриятлар йўқ. Шундай экан уларнинг даромади 100 миллион сўмга етгани қандай аниқланади? 

– Ўзини ўзи банд қилган шахслар юридик шахсларга хизматлар кўрсатганда электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиши мумкин. Ўзларига қулай бўлиши учун назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланади. Шунингдек, тижорат банкларида ҳисоб варақларини очган ҳолда фаолият юритишлари ҳам мумкин. Бу борадаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида ташқи манба маълумотлари асосида шаклланди. Шунга асосан, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадларини юқорида қайд этилган маълумотлар асосида аниқлаш имконияти мавжуд. 

Товар айланмаларини кўрсатиш, тегишли амалиётларни қайд қилиш ўзини ўзи банд қилаётган шахсларга фойдали эканини тушунтиришимиз керак. Фаолият ҳисоб рақам орқали юритилганда, даромад кўрсатилганда банклардан кредит расмийлаштириш, тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш каби жараёнларда қўшимча имконият бўлади. 

Суҳбатни батафсил ютуб орқали кўришингиз мумкин.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/n2-JjRBDt0I" title="Bloger, taksi haydovchisi, repetitorlarning soliqqa tortilishiga doir tartib boʻyicha sharh" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири Икром АВВАЛБОЕВ суҳбатлашди.

Тасвирчи Нишонбой АБДУВОИТОВ,

монтаж устаси Искандар ИСМАТОВ.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блогер, такси ҳайдовчиси, репетиторларнинг солиққа тортилишига доир тартиб бўйича шарҳ (+видео)