От спорти
Юртимизнинг от спорти вакиллари иккинчи йилдирки, янги мавсумни ўзига хос ғалаба билан бошлашмоқда.
Ўтган йили Германиянинг Ризенбек шаҳрида CSI2* таснифига кирувчи мусобақада ғолибликка эришган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев бу йил ушбу мусобақанинг Бирлашган Араб Амирлигида ташкил этилган баҳсида ҳам шохсупага кўтарилди.
БАА нинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган CSI2* мусобақасида Б. Ғозиев 1,25 метрлик тўсиқдан сакраб, масофани 60,61 сонияда босиб ўтди. Ладу лақабли отида жаримасиз маррага етиб борди. Ушбу кўрсаткич Баҳромжон Ғозиевга қирқ нафар спортчи орасида энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медални қўлга киритишини таъминлади.
Т. Рўзиев, ЎзА